Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

Марказий банк 24 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,72 сўмга пастлаб, 10 496,20 сўмни ташкил қилди. Евро 12,61 сўмга пастлаб, 12 482,08 сўм бўлди.

Аввалроқ Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пастлаб, 10 505,92 сўмни ташкил қилгани ҳақида хабар берилган эди. Мамлакатда долларнинг расмий курси етти кунлик кўтарилишдан сўнг қаторасига тўртинчи кун пастлашда давом этмоқда.