2021/2022 ўқув йилида ОТМга қабул квоталари маълум қилинди

2021/2022 ўқув йилида ОТМга қабул квоталари маълум қилинди

ОТМга давлат буюртмаси параметрлари бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига – 115 343 та, сиртқи таълим шаклига – 36 211 та, кечки таълим шаклига – 6 325 та; магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914 та этиб тасдиқланиши мумкин. Нодавлат ОТМларга қабул квотаси 56 та этиб белгиланиши мумкин.

Президент қарори лойиҳасига кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриат кундузги таълим шакли бўйича 2 000 та қўшимча давлат гранти ажратилади.