Жиззахда чегара қўшинлари сафига чақирилган аскарлар қасамёд қабул қилди

 

Жиззах шаҳридаги "Хотира” майдонида Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари сафига чақирилган аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайтида хабар берилди.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбир аввалида тантанали парад уюштирилди.

Маросимда сўз олган аскар ва офицерлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда ота-оналар мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Мустақиллик йилларида замон талабларига жавоб берадиган тезкор ва ихчам, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган миллий армиямиз барпо этилди. Миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини кучайтириш, ҳарбийларнинг профессионал малакасини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги алоҳида тилга олинди.

Шундан сўнг аскарлар Ватанимиз сарҳадларини, юртимиз осойишталигини кўз қорачиқларидек асрашга танатанали равишда қасамёд қабул қилишди. Ушбу ҳаяжонли дақиқалар нафақат аскарлар, балки муҳим воқеани фахр билан кузатган уларнинг ота-оналари, дўстлари қалбида ҳам ўчмас таассурот қолдирди. Тадбир якунида ҳарбий қисм аскарларининг жанговар тайёргарлигини акс эттирувчи чиқишлар намойиш этилди.

—Бугун фарзандимнинг мамлакатимиз тинчлиги ва бунёдкор халқимиз осойишталиги йўлида хизмат қилишга тантанали қасамёд маросимини кузатиб эл корига ярайдиган ўғил ўстирганимдан фахрланиб кетдим, — дейди хоразмлик Тожихўжа Саидҳакимов. — Ўғлим Ватан ҳимоясида сергак туриб, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти йўлида ўз хиссасини қўшиб ёруғ юз билан уйга қайтишига ишонаман.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Эштемир Исматов иштирок этди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 24-03-2017, 16:42
0
602

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига