Арнасойдаги оилаларда ўтган даврда 372 та чақалоқ дунёга келди

Арнасойдаги оилаларда ўтган даврда 372 та чақалоқ дунёга келди

Ўзбекистонда оилани жамият ва давлат асоси, деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, жамият ва давлатда яхлитликни мустаҳкамлаш учун пойдевор яратиш, мамлакатда тинчлик ва фаровонликни таъминлаш оиланинг асосий мақсади ва ижтимоий вазифасидир. 

Юртдошларимиз оила қуришдан олдин ёшлар ҳаётий тажрибага эга бўлиши, илм ва касб-ҳунар эгаллаши зарур, деган хулосага келишган. Бундан ташқари ёшларни никоҳга, оталик ва оналикка тайёрлаш зарур.

Арнасой туманида йигит-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш нафақат оилаларда, шунингдек, ўқув муассасаларида ҳам амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 114 та никоҳланувчи шахслар туман ФҲДЁ бўлимига ариза билан мурожаат қилдилар. Уларга қонунчиликда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар берилди. 101 нафарининг никоҳи расман қайд қилинди. 372 та ҳолатда оилаларда чақалоқ дунёга келган. Туғилганликни қайд этиш ишлари ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб берилди. Туманда 15 та оила турли сабаблар туфайли ажралишга мажбур бўлди. 65 та ўлим далолатнома ёзувлари қайд этилди. 

Шунингдек, 7 та ёлғиз она, 17 та оталикни белгилаш, 9 та далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимча киритиш ҳаракатлари амалга оширилиб, 10 нафар фуқарога туғилганлик ҳақида гувоҳномалар муддати ўтган аризаси асосида қайд этиб топширилган. 

Жумладан, 3 июнь куни 2010 йилнинг 11 июнь куни туғилган Асадбек Баратовнинг муддати ўтиб қайд этилган туғилганлик гувоҳномаси тақдим этилди. Самарқанд вилоятининг Оқдарё туман тиббиёт бирлашмасидан тиббий маълумотномани олишда амалий ёрдам қилиниб гувоҳнома расмийлаштирилди.

 

Гавҳар Умурзақова  - Арнасой туман ФҲДЁ

          бўлими мудираси