Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Арнасой туман ҳокими ёшлар билан сайёр қабул ўтказди

Арнасой туман ҳокими ёшлар билан сайёр қабул ўтказди

Cана : 07-02-2019   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Арнасой тонги   /   кўрилди: 101

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Арнасой туман Кенгаши ва Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган "Ёш фермерларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни ўз вақтида бартараф этишга мўлжалланган махсус сайёр қабул” да муаммолар атрофлича ўрганилди ва кўпчилиги шу жойнинг ўзида бартараф этилди.

Сайёр қабулда Арнасой тумани ҳокими Жамолиддин Бердибоев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Хусан Абдуниязов, туман ҳокими ўринбосари Ғулом Абдурахимов ҳамда мутасадди туман ташкилоти раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабулда 70 дан ортиқ ёшлар ҳамда ёш фермерлар иштирок этди. Ёшларимиз томонидан жами 22 та мурожаат бўлди. Шулардан, 10 таси ёш фермерлар томонидан, 3 таси уй-жой, 8 та кредит олиш ва 1 та уй-жой учун ер майдони олиш масаласида мурожаат қилди.

Ушбу масалалар юзасидан туман ҳокими, ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги Ёш фермерлар Кенгаши ҳамда туман Кенгашининг масъул ходимлари томонидан етарлича жавоб берган ҳолда, мурожаат қилган ёшларнинг муаммоларини шу жойнинг ўзида ҳал қилинишига эришилди. Шу билан бирга туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши 2019 йилда ёшлар масалалари бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан Йўл харитаси тузиб олинди.

"Арнасой тонги" газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!