Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

НАВОИЙНИ ЁД ЭТИБ

Cана : 09-02-2019   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 93

Буюк ўзбек шоири Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишланиб, Фориш туманида «Дунё эъзозидаги мерос» номли адабий тадбир бўлиб ўтди.

Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Бернора Бўлтакова «Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди» ҳақида маъруза қилди. Китобхонлардан Асад Аҳмедов, Мафтуна Норбекова, Озода Норбекова, Жамшид Абдураимовлар Алишер Навоий ҳаётига доир ва «Бемор» номли саҳна кўринишларини намойиш этдилар. Севинч Жуманова, Отажон Халиловлар А.Навоийнинг рубоий ва ғазалларидан бадиий ўқиш ижро этдилар.

Шунингдек, китобхонлар ўртасида А.Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида иншолар танлови ўтказилди. Танловда 1-мактаб ўқувчиси Садоқат Абдуғаниева, Муҳаббат Ботировалар ғолиб бўлдилар.

Тадбир якунида АРМ раҳбари О.Жўраева фаол қатнашчиларга эсдалик совғалари топширди.

Маҳбуба АЁСОВА

"Фориш тонги" газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!