Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Зарбдор туманида сектор ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Зарбдор туманида сектор ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Cана : 12-02-2019   /   Жиззах янгиликлари, Зарбдор   /   кўрилди: 103

Зарбдор туман ИИБ 3-секторига қарашли "Адробод” ҚФЙ 4-сонли умумтаълим мактаб биносида сектор раҳбари билан ёшлар учрашуви ўтказилди.

Учрашувда чет элга ишлаш истагида бўлган ёшлар,банд бўлмаган ёшлар иштирок этди.

Даставвал сектор раҳбари ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси ёшларни қийнаётган муоммолар ва таклифларини эшитди. Ёшлар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу жойда ҳал этилди.

-Маълумотим олий 2 йилдан буён ишсизман. Туман Бандлик бўлимига ҳам мурожаат қилганман. Иш топилди топилмади демайман. Масофа жуда узоқ қатнаб ишлашим йўл ҳаққимга етмайди. Бугунги учрашувда туман марказига яқин ҳудуддан иш топиб беришларини айтишди. Очиғи хурсанд бўлдим, -дейди Бегматов Даврон.

Учрашув давомида чет элга ишлаш истагида бўлган ёшларга ҳам, шу ернинг ўзида тадбиркорлик фаолтияти билан шуғулланишлари учун шароитлар борлиги, "Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан имтиёзли кредитлар жорий қилингани, шу кунга қадар имтиёзли кредит олган ёшларимиз тадбиркорликлари мисоллар асосида тушитириб ўтилди.

"Зарбдор" газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!