Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. “Илғор ҳудуд” лойиҳасида фуқаролар йиғинлари иштироки қандай бўлади?

“Илғор ҳудуд” лойиҳасида фуқаролар йиғинлари иштироки қандай бўлади?

Cана : 13-02-2019   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 73

Мамлакатимиз раҳбари ғояси билан  ҳаётга изчил татбиқ этилаётган "Обод қишлоқ”, "Обод маҳалла” дастурлари халқимизни  рози қилиш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириш, юртимизнинг янги қиёфасини яратишнинг энг самарали услубига айланди.

Ана шунинг натижасида мамлакатимизда илк марта бир ҳужжатни қабул қилишдан аввал унинг механизмларини амалиётда синовдан ўтказиш имконияти яратилди.

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосан 2018 йилда Дўстлик туманининг "Манас” қишлоғидан бошланган хайрли ишлар  Мирзачўл тумани маркази Гагарин шаҳрида, ҳудуддаги бир қатор маҳаллаларда давом этди. Амалга оширилган кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари натижасида шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгарди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг   
шу йил 30-,31 январь кунлари вилоятимизга ташрифи мобайнида  барча туман марказларини Мирзачўлдаги каби намунали ҳолатга келтириш юзасидан аниқ топшириқлар берди. Айни вақтда мазкур топшириқлар юзасидан тизимли тадбирлар амалга оширилаяпти. Бунда маҳалла раисининг,  фаолларнинг, хусусан аҳолининг ўрни ва иштироки қандай бўлиши керак?  

 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ташаббуси билан Гагарин шаҳридаги "Ўзбек-қозоқ” маданият маркази биносида уюштирилган намунавий ўқув семинари айнан ана шу масалага бағишланди.

 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари, вилоят кенгаши ижро аппарати ходимлари, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоятдаги 290 та фуқаролар йиғинлари раислари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этган ўқув семинари аввалида йиғилганлар эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятига ташрифида сўзлаган маърузаси ҳамда Мирзачўл туманида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги фильм намойишига қаратилди.

Анжуманда сўз олган вилоят ҳокимлиги котибият мудири Азиз Эгамбердиев  ўқув семинарининг мақсади, "Илғор ҳудуд” лойиҳасини амалга оширишда фуқаролар йиғинлари олдида турган вазифалар ҳақида атрофлича фикр юритди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдумажид Сатторов "Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” дастурлари ижросини таъминлаш ҳамда Муҳтарам Президентимизнинг вилоятимизга  ташрифи жараёнида берилган  топшириқлари ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинлари олдида турган долзарб вазифалар” ҳақида маъруза қилди.

Ўқув семинарида вилоят ИИБ хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи Жўрабек Авазов, Мирзачўл тумани ҳокимнинг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Фарида Қулжонова, "Ғалаба” маҳалласи раиси Дилбар Қулматова ва бошқалар "Илғор ҳудуд” лойиҳасининг аҳамияти ва бунда фуқаролар йиғинлари амалга ошириши лозим бўлган ваазифалар ҳақида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.  

Семинар иштирокчилар "Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” дастурлари доирасида Гагарин шаҳрида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар. Улар янги қурилган Мирзачўл тикувчилик мажмуаси, Давлат хизматлари агентлиги Мирзачўл туман филиали, кам таъминланган ва ногирон фуқаролар учун қурилган кўп қаватли уй-жойлар, 2-сонли мактабгача таълим муассасаси, туман марказий поликлиникаси, туман ҳокимлигининг янги мажлислар зали, "Боғбон” ва "Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинларини  кўздан кечиришди.

Семинарда "Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит бар-қарорлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишдаги  фаоллик кўратган бир гуруҳ маҳалла раислари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича  вилоят кенгаши томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бекпўлат ТОҒАЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!