Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда 680 нафар қизларга спорт кийимлари топширилди

Жиззахда 680 нафар қизларга спорт кийимлари топширилди

Cана : 29-03-2017   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 808

Жиззах шаҳридаги Теннис мактабида таълим муассасалари ўқувчиларига спорт кийимларини  топшириш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари Назира Мухторова очиб берди. Шунингдек, унда корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, ҳозирда ёшларга, спортчиларга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида алоҳида таъкидланди.

Айни пайтда Жиззах шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари сони 5 тани ташкил этиб, уларда спортнинг 40 га яқин турлари фаолият кўрсатмоқда. Замонавий, қулай шарт-шароитларга эга ушбу спорт масканларида 1417 нафар қизлар спорт билан мунтазам шуғулланишмоқда. Уларнинг кўпчилиги спорт мусобақаларининг шаҳар, вилоят, Республика босқичларида, "Умид ниҳоллари” спорт мусобақасида юқори натижаларни қўлга киритиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишмоқда.

Бугун вилоятимиз бўйича ўн беш нафарга яқин республика, минтақа ва Халқаро миқёсдаги мусобақалар чемпионлари етишиб чиқди. Биргина Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган қизларнинг тўрт нафари айнан спорт соҳасидан эканлиги айнан шу йўналишда фаолият олиб бораётган қизларимизга берилаётган яна бир рағбат ва ғамхўрликнинг ифодаси десак муболаға бўлмайди. Шу кунга қадар Ёқутхон Холбекова, Ильмира Газизова, Мафтуна Мелиева, Гўзал Исматова, Мафтуна Ҳамдамова, Адиба Ўрозбоева, Гуландон Исломова сингари ўнлаб шаҳримиз қизлари Марказий Осиё  ҳамда бир нечта халқаро турнирларда ғолибликни қўлга киритиб келмоқдалар.

Тадбир давомида 680 нафар ўқувчиларга спорт кийимлари тантанали равишда топширилди. Мазкур спорт кийимларига эга бўлган спорт ва саломатликни ҳаётий шиор қилган ёшлар келгусида юқори марраларни эгаллаб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларига умид билдирамиз.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!