Расмий муносабат

Расмий муносабат


Ижтимоий тармоқларда 1 июль куни “Нега Оила кодексининг 89-моддасига риоя қилинмаяпти?” сарлавҳасида хабар жойлаштирилди.
Унда, МИБ Жиззах шаҳри бўлими баъзида Оила кодексининг 89-моддасига ҳамда ижро ҳаракатлари давомида қонун талабларига тўлиқ риоя этилмаётганлиги ҳақида сўз борган.
Шунингдек, Оила кодексининг 89-моддасида хабарда кўрсатилгани каби эмас балки, “суднинг болани олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини боланинг манфаатларига зарар етказилмаган тарзда ижро этишнинг имкони бўлмаганда, бола суднинг ажримига кўра тарбиялаш муассасасига, даволаш муассасасига, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасига ёки шунга ўхшаш бошқа муассасага вақтинча жойлаштирилиши мумкин” дея белгиланган.
Бундан ташқари, болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилиниши ҳамда суд мажлиси малакали судьялар томонидан тарафлар иштирокида ҳолатга атрофлича қонун ҳужжатларига асосан ҳуқуқий баҳо берилган ҳолда кўриб чиқилиши ҳамда шундан сўнггина белгиланган тартибда ижро қилишлик учун Бюро органларига юборилиши маълум қилинади.
Юқоридагиларга кўра, бу каби ижро ҳужжатлари ижроси Бюро органларида алоҳида назоратда бўлиб, муқаддам таъкидлангани каби Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилинган ҳал қилув қарорлари муҳокама этилмайди балки ижроси таъминланади.
Шу ўринда? Бюро органлари томонидан болани олиб бериш жараёнида уларнинг танловига ота-онанинг таъсири сабаб ижро ҳаракатларида кўнгилсиз ҳодисалар ва қаршилик ҳолатларига йўл қўйилиши оқибати ушбу моддада белгилангани каби яъни “Агар ота-она (болани ўз қарамоғига олган бошқа шахс) суднинг ҳал қилув қарори ижро этилишига тўсқинлик қилса, унга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар қўлланилиши” юзасидан огоҳлантиради.
Маълумот ўрнида, таҳлилларга кўра Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига бугунги кунга қадар бола олиб бериш мазмунидаги жами 24 та ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, шундан 18 тасининг ижроси амалда тўлиқ таъминланган яъни фарзанд отаси ёки онаси тарбиясига олиб берилган ҳамда ушбу жараёнда болалар руҳияти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатилмаганлиги маълум қилинади.