Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Видеорепортаж: Вилоят ҳокими Арнасой туманида сайёр қабул ўтказди

Видеорепортаж: Вилоят ҳокими Арнасой туманида сайёр қабул ўтказди

Cана : 13-02-2019   /   Жиззах янгиликлари, Видео, Вилоят ТВ   /   кўрилди: 104

Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев Арнасой тумани Бобур маҳалласидаги 5-сонли Мусиқа ва саънат мактаби фаоллар залида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги "Ҳудудларнини комплекс ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш  бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимчачора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарорига асосан ўтказилди.

Унда туман  ҳокими, вилоят ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги барча сектор аъзолари, тегишли туман ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари, тумандаги  маҳаллалрдан  фуқаролар иштирок  этишди.

Сайёр қабулни вилоят ҳокими Э.Салиев очиб берар экан, Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳатлар, туманда  бу борада бажарилиши зарур бўлган вазифалар тўғрисида ўз фикларини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президнтининг 2019 йил 8 январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан, туман 1 сектор бўйича тўпланган муаммолар ва камчиликларни биринчи навбатда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, раҳбарларнинг айни дамдаги долзарб вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни  туманда ижросини таъминлаш, маъсул рахбарларнинг шахсий жавобгарлиги ва туманда амалга оширилиши керак бўлган муҳим масалалар тўғрисида батафсил тўхталиб, йиғилиш иштирокчиларига кун тартибидаги  масала  юзасидан  батафсил  тушунтиришлар берилди.

Мазкур сайёр қабул ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги видеолавҳада кўриб танишишингиз мумкин.

Видеони TAS-IX орқали кўриш. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисиҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди. 
 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!