Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Пластик картадаги пулларни ўғирлик йўли билан талон-торож қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Пластик картадаги пулларни ўғирлик йўли билан талон-торож қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Cана : 13-02-2019   /   Жиззах янгиликлари, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 113

Пластик картадаги пулларни ўғирлик йўли билан талон-торож қилган шахсга суд ҳукми ўқилди 

     Судланувчи С.Салаев (исми шарифи ўзгартирилган)2018 йил август ойида уяли алоқа компаниясидан сим карта сотиб олди. Сим карта аввал М.Туропова (исми шарифи ўзгартирилган) исм шарифли абонент томонидан ишлатилиб келинган. Мазкур сим карта рақамига онлайн тўлов хизматларини кўрсатувчи "CLICK” компьютер тизими орқали М.Туроповага тегишли "8600 0504 7035 0000” рақамли "Микрокредитбанк” сўм пластик картаси уланганлигини билиб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилишни мақсад қилади. Текин пул кимга ҳам ёқмайди дейсиз. М.Туропова ҳисобига пластик картага пул туширилганлиги ҳақидаги "SMS” хабарлар келганидан кейин ушбу пластик картасидан "CLICK” тизимида тўловни амалга оширишни тасдиқлаш кодини билиб олади.

 

 2018 йил 14 октябрь куни соат 18-04 да код орқали "CLICK” компьютер тизимига пластик карта эгасининг рухсатисиз кириб, М.Туроповага тегишли "8600 0504 7035 0000” рақамли "Микрокредитбанк” пластик картаси балансида бўлган пуллардан 5.000 сўмни ҳеч кимга билдирмасдан ўзининг телефон рақамига ўғирлик йўли билан ўтказиб олган.

Бундан ташқари, С.Салаев  такроран ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2018 йил 17 октябрь куни соат 15-26 да "CLICK” тизимида М.Туропованинг пластик картасидан тўловни амалга оширишни тасдиқлаш коди орқали "CLICK” компьютер тизимига пластик карта эгасининг рухсатисиз кириб, М.Туроповага тегишли "8600 0504 7035 0000” рақамли "Микрокредитбанк” пластик картаси балансида бўлган пуллардан 3.030.000 сўмни ҳеч кимга билдирмасдан ўзига тегишли бўлган "Агробанк” пластик картасига ўғирлик йўли билан ўтказиб олган.

Шунингдек, С.Салаев  такроран 2018 йил 18 октябрь куни соат 05-38 да "CLICK” тизимида М.Туропованинг пластик картаси балансида бўлган пуллардан 909.000 сўмни ҳеч кимга билдирмасдан синглиси С.Кабиловага тегишли бўлган "Агробанк” пластик картасига ўтказиб олган.

С.Салаевнинг иштаҳаси шу тарзда очилиб борди. У 2018 йил 18 октябрь куни кеч соат 21-21 да дастлаб 5.050.000 сўмни,  сўнгра соат 21-25 да эса 4.040.000 сўмни таниши В.Ваққосов (исми шарифи ўзгартирилган)нинг "Агробанк” пластик картасига ўғирлик йўли билан ўтказиб олган.

Шунингдек, С.Салаев  19 октябрь куни соат 05-38 да картада қолган 969.600 сўмни яна синглиси С.Кабиловага тегишли бўлган пластик картасига ўғирлик йўли билан ўтказади.

С.Салаевнинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, қарамоғида 1 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, оиласида ягона боқувчи эканлигини, жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, маҳалла фуқаролар йиғини томонидан унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш юзасидан кафиллик хати берилганлигини инобатга олиб, судланувчи С.Салаев Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси
3-қисмининг "а,б” бандларида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди. Унга шу модда билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб,
ҳар ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш йўли билан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Шу ўринда фуқаролардани сим карталарни ўзгартираётганда барча хизматларни, шу жумладан, электрон тўловлар билан боғлиқ маълумотларни ўчиришларини сўраб қолардик. Боиси сиз ҳам ушбу мақоладаги жабрланувчининг ҳолига тушиб қолманг! 

 

Г.Ялгашев - Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!