Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

“Бунёдкорлик кўча қироли”

Cана : 13-02-2019   /   Жиззах янгиликлари, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 135

“Бунёдкорлик кўча қироли” 

     Судланувчи Мўминов Хушнуд (исми шарифлари ўзгартирилган) 24 ёшга кирмаган бўлсада, маҳаллада ўзини энг "крутой”и ҳисоблайди, чунки қишлоқ кўчасида у юрган вақтида, унинг йўлига ҳеч ким чиқмаслиги, бирор киши овоз чиқариб гапирмаслиги ёки кулмаслиги керак, акс ҳолда ўзига жабр қилади. Бундан хабардор бўлган "Бунёдкор” ҚФЙ аҳолиси Х.Мўминовнинг тартибига бўйсунади, бу ердаги ўрнатилган тартибга амал қилмаслик, ким бўлишидан, қандай мақсадда бу ерга келганидан қатъий назар қаттиқ жазоланади.

 

 Ўрнатилган тартибдан бехабар ҳолда пахта йиғим-терими мавсумига жалб қилинган, "Аммафос-Махсам” АЖ ишчиси Сарвар Жўраев, ишдан ҳориб, бироз ширакайф ҳолда ўртоқлари билан бирга "Бунёдкор” ҚФЙ, Чорбоғ кўчасида кулишиб келаётган пайтида, кўча қироли Х.Мўминов С.Жўраевни олдига келиб, ҳеч бир сабабсиз унинг юз қисмига ўнг қўли билан муштлаб уриб, унга оғир тан жароҳати етказганлиги натижасида, кейинчалик С.Жўраев олган оғир тан жароҳати туфайли 2018 йил 4 октябрь куни ўзига келмасдан касалхонада вафот этишига сабабчи бўлади.

Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди томонидан кўча қироли Х.Мўминовнинг фаолиятига чек қўйилиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси 3-қисмининг «д» бандибилан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Ф.Пардаев - Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг раиси                                             

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!