Яна бир телеканал ташкил этилмоқда

Яна бир телеканал ташкил этилмоқда

                                                            Фото: «Sunhome.ru»
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ОТТ (Over the Top) платформасида «Ҳидоят сари» илмий-маърифий виртуал телеканали ташкил этилди. Мазкур янги канал онлайн режимда ишлайди.

МТРК раиси Алишер Хаджаевнинг фейсбукдаги саҳифасида бу ҳақда маълум қилинган. Қайд этилишича, ушбу канални ташкил этишдан асосий мақсад ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, ёшларнинг маданий-маърифий, диний билимларини оширишдан иборатдир.

«Ҳидоят сари» телеканалида тегишли илмий, диний экспертизалардан ўтказилган, эфирга узатилган ва бугунги кунда МТРК Архив фондида сақланиётган телемаҳсулотлар намойиш этилади.