Ўзбекистонда 2021 йилнинг 6 ойида қанча иш ўрни яратилгани айтилди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 6 ойида қанча иш ўрни яратилгани айтилди

 Тошкентда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида 2021 йилнинг биринчи 6 ойида 209,2 минг янги иш ўрни яратилгани айтилди. 

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 30 июнь ҳолатига 209,2 минг янги иш ўрни яратилган, 78,5 минг нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилган ва 24 мингдан ортиқ фуқарога субсидиялар ажратилган.

Шунингдек, 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,2 фоизни, шундан, саноат — 108,5 фоиз, хизматлар — 108,0 фоиз, қишлоқ хўжалиги 101,8 фоизни ташкил қилгани маълум қилинди.

Маълумот учун, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга ошириладиган  давлат дастури 273 та банддан иборат бўлиб, унинг ижроси учун умумий қиймати 29,5 триллион сўм, 2,6 миллиард АҚШ доллари ҳамда 57,5 миллион еврога тенг лойиҳалар амалга оширилиши айтилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда январь–июнь ойларида ЯИМ қанчага ўсгани маълум бўлган ва Ўзбекистонда ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши хабар қилинган.