Электрон ҳисобот қулай, тезкор ва ишончли! ДСБ матбуот анжуманида ушбу тизим афзалликлари маълум қилинди

Электрон ҳисобот қулай, тезкор ва ишончли! ДСБ матбуот анжуманида ушбу тизим афзалликлари маълум қилинди

Бугун Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармасида ОАВ ходимлари ва блогерлар учун электрон ҳисоботларни тақдим этишнинг афзалликлари борасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Матбуот анжуманида вилоят ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Эркин Нарманов сўзга чиқиб, мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан изчил иш олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди.  Хусусан, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва бухгалтерлари учун ҳисоботларни электрон тарзда тақдим этиш тизими билан боғлиқ кўникмаларини ошириш механизмини такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилди. Таъкидланганидек, ҳисоботларни электрон тарзда тақдим этишнинг бир қатор афзалликлари мавжуд. Масалан, бухгалтер ҳисоботни, аввало, қаерда бўлишидан қатъи назар, куннинг исталган вақтида жўнатиши, унинг қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида хабарнома олиш имкониятига эга бўлади. Қолаверса, бунда ҳисоботни такроран қоғоз кўринишда тақдим этиш шарт эмас, ҳисоботларнинг янги шаклларига тезкор кириш мумкин. Маълумотлар эса юз фоиз махфий сақланади.

Давлат солиқ хизмати органлари билан электрон тарзда боғланишнинг яна бир афзаллиги шундаки, ҳисоботни электрон кўринишда жўнатиш кичик камерал назорати вазифасини ҳам ўтайди. Яъни тўлдирилиши шарт бўлган реквизитлар ёзилмаган ҳолдаги ҳисобот жўнатилмайди, бухгалтер томонидан хатога йўл қўйилган тақдирда эса, у автоматик тарзда қайтади.

Электрон солиқ хизматлари порталида (my.soliq.uz) 50 дан зиёд электрон хизматлар жорий қилиниб, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали 9 хил ҳисобот электрон шаклда юборилмоқда ва солиқлар электрон тўланмоқда.

- Солиқ органи ва солиқ тўловчилар ўртасида бевосита салбий ҳолатларининг камайишига олиб келади.

- Корхона томонидан солиқ идораларига бормасдан ҳисоботларни электрон орқали топширишда ходимларининг сарфланадиган вақти тежалади.  

Жиззах вилоятида 2021 йилнинг 1 август ҳолатига солиқ хисоботларини топшириш мажбуриятга эга субъектлар сони 20841 тани ташкил этади.

2021 йилда солиқ органларида алохида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбалари ташкил қилинган бўлиб бунга асосан Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 10-сонли буйруғи билан “Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича “Ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилган.

Ушбу “Ҳаракатлар режаси”га асосан  Янги ташкил топган тадбиркорлик субъектларига хисобчиси бўлмаганда 6 ойгача Дастлабки бухгалтерия ишини юритишда, Солиқ ҳисобот-китобларини топширишда, Солиқ режимини танлашда маслаҳат ва кўмаклар бериб келинмоқда.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати