«Яна кўршапалаклар...»: Ўлимга сабаб бўлувчи юқумли вирус аниқланди — Гвинея

«Яна кўршапалаклар...»: Ўлимга сабаб бўлувчи юқумли вирус аниқланди — Гвинея

 Фото: «Вести»

Африканинг Гвинея мамлакатида Марбург геморрагик истимасини чақирувчи кам учровчи вирусни юқтириш бўйича гумонли ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари маълум қилишган.

Гвинеядаги иккита лаборатория вирусни юқтирганлик бўйича эҳтимолни текшириб кўрди. Бу чиндан ҳам Марбург вируси эканлигини тасдиқлаш учун намунаси Сенегалга юборилган. Ҳукумат вирус юқтирилган туманда назоратни кучайтирган.

Марбург вируси — ўлим даражаси юқори, вирусга қарши махсус даволаш воситалари мавжуд бўлмаган касаллик саналади, дейилади «РИА Новости» хабарида. Тахминларга кўра, Pteropodidae оиласига мансуб кўршапалаклар (Rousettus aegypti) Марбург вирусининг табиий ташувчиларидир. Вирус кўршапалаклардан одамга ўтади, кейин эса одамлар ўртасида ўзаро кўчиб юради.