Тошкентдаги уйнинг балконида ишқий муносабатда бўлганларнинг кимлиги аниқланди

Тошкентдаги уйнинг балконида ишқий муносабатда бўлганларнинг кимлиги аниқланди

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги кўп қаватли уйларнинг балконида ишқий муносабатда бўлганларнинг шахсига аниқлик киритилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби маълумот берди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг балконида тасвирланган одамлар икки фарзандли расмий никоҳдаги оила экани аниқланган. Шунингдек, улар чет эл фуқаролари бўлиб, Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, мазкур хонадонда ижарада яшаши қайд этилган.

Таъкидланишича, улар томонидан ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Ушбу оиланинг шахсий ҳаёти тасвирланган видеолавҳанинг ижтимоий тармоқларда тарқалишига сабабчи бўлган фуқаронинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланади.

Шунингдек, видеони ўзгартириб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистни обрўсини тўкишга ҳаракат қилган фуқаролар иши юзасидан Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) 3-қисми ҳамда 141-2-моддаси (Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Шу билан бирга, иш якуни бўйича жамоатчиликка тўлиқ ахборот берилиши маълум қилинган.