Ота-оналар учун медиа-таълим: Оилавий медиа саводхонликни ўзлаштириш

Ота-оналар учун медиа-таълим: Оилавий медиа саводхонликни ўзлаштириш

Оммавий ахборот воситалари - телевидение, компьютер технологиялари, кўплаб босма нашрлар бугун ҳар бир замонавий инсоннинг содиқ ҳамроҳига айланди. Улар ёш авлодни тарбиялаш, ўқитиш, маданий ривожлантиришда катта роль ўйнайди, бошқарув жараёнларида, жамоатчилик фикрини шакллантиришда фаол иштирок этади. Маълумки, ахборот муҳити болалар ва ёшларнинг дунёқараши, қадриятлари, устуворликларига катта таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, замонавий болаларнинг саломатлиги, ривожланиши ва ҳиссий ҳолатига замонавий медиа ахборот воситалари катта таъсир кўрсатади. Кўп сонли тадқиқотлар шуни кўрсатадики, медиа ахборот воситалари билан мулоқотга ҳаддан ташқари иштиёқ мактаб ўқувчиларининг кўриш, психологик ва жисмоний ҳолатига ўта салбий таъсир кўрсатади.

Яна бир неча кундан сўнг мактабларга 2021-2022 ўқув йили бошланади. Кимдир аввалги таҳсил олган мактабига борса, яна кимлардир фарзандини хусусий мактабларга жойлаштиради. Яна бир қисм ўқувчи эса Президент мактабларида тахсил олади.

Таълимнинг қандай муассасада ўтилишидан қатъий назар ота-оналар фарзандларидан кўра бир неча поғона юқори билим ва кўникмага эга бўлишларини тақозо этади. Sangzor.uz сайти бугун она-оналарнинг медиа саводхонлиги борасида тавсиялар билан ўртоқлашади.

Бошланғич мактаб ёшида медиа саводхонлигини ривожлантириш зарурати бир қанча омилларга боғлиқ:

  • Биринчидан, бошланғич мактаб ёши боланинг интеллектуал, жисмоний ва психо-эмоционал ривожланиши учун ўта муҳим давр ҳисобланади.
  • Иккинчидан, мактабга кирганда, замонавий бола, одатда, жуда муҳим аудиовизуал тажрибага эга: у телевизор, компьютер, видео ва овоз ёзиш ускуналари билан фаол мулоқот қилади, мобил телефония билан ишлаш кўникмаларига эга ва ҳоказо.
  • Учинчидан, тобора ўсиб бораётган ахборот оқимига (таълим, медиа ахборот воситалари) дуч келадиган бошланғич синф ўқувчилари, агар интеллектуал ва когнитив фаолликни эмас, балки қидирув малакаларини кўрсатишлари талиб қилинганда, олинган маълумотларни мустақил танқидий баҳолаш, шахсий, субъектив позиция, ижодий шахс  бўлиш сингари кўникмалар зарур  бўлганда, катта қийинчиликларга дуч келишади.  

Ота-оналар болаларининг медиа оламига биринчи йўлбошчиси бўлиб, унга танлашда, медиа ахборот воситаларини тўлақонли идрок этишда, ОАВнинг ривожланиш ва таълим салоҳиятидан фойдаланишда самарали ёрдам кўрсатишлари мумкин.

Бола билан доимий мулоқот, биргаликдаги ижодий саъй-ҳаракатлар ва оиладаги дўстона муҳит нафақат медиа саводхонлиги асосларини ўрганишга, балки хонадондаги микроиқлимни яхшилашга ҳам, катталар ва болалар ўртасидаги бегоналикни енгиб ўтишга ёрдам беради.  

Сиз учун оилавий медиа саводхонлигини ривожлантириш, медиа -матнларни тушуниш бўйича болалар билан машғулотларингизни яхшироқ ташкил этишга ёрдам берадиган ва медиа маданиятининг ривожланаётган, таълим ва тарбиявий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга имкон берадиган бир нечта тавсияларни келтириб ўтамиз.

Тавсиялар:

  • Болани медиа воситалари билан таништириб, унинг саломатлиги ва ривожланишига зарар етказманг: сизнинг маълум бир фильмни томоша қилиш ёки компьютер ўйинини ўйнашингиз ҳақидаги маслаҳатингиз бола учун жуда муҳимдир. Шунинг учун, уни экранга таклиф қилганда, соғлиғингизга зарар етказмасдан, медиа ахборот воситалари билан қанча вақт ўтказишингиз мумкинлигини, шунингдек, медиа матнлар бир-биридан фарқ қилишини унутманг. Фарзандингизга кино ёки ўйин билан янги диск сотиб олишдан олдин, ёш чекловларига, шунингдек, қайси жанрга эга эканлигига эътибор беринг. Бунинг учун диск қутисида идентификатор - томошабинларнинг тавсия этилган ёшини, зўравонлик ёки жинсий саҳналарнинг мавжудлигини, ҳақоратли сўзларни ишлатишни ва бошқаларни кўрсатувчи махсус белги мавжуд. Бу ҳақда батафсил маълумотни www.pegi.info веб-сайтидан олишингиз мумкин.

     
  • Фарзандингиз билан медиа воситалари ҳақида гаплашаётганда, қўполлашмасликка интилинг.: Фарзандлари билан медиа воситалари ҳақида гаплашиш кўпчилик ота-оналар учун мушкул вазифа.Бу соҳани яхши биладиган ва ҳаваскор бўлган болалар, одатда, фильмлар, янги компьютер ўйинлари ва дастурларини яхши биладиган одамларни диққат билан тинглайдилар. Шунинг учун, бола билан суҳбат қуришдан олдин, сиз унга тўғри тайёргарлик кўришингиз керак - кино ва компьютер ўйинларини севувчиларга мўлжалланган журналларни кўриб чиқинг, буни интернетдаги тегишли сайтлардан текширинг. Айтганча, бола учун қандай медиа маҳсулотларини (масалан, компьютер ўйинларини) сотиб олиш кераклиги ҳақида энг яхши маълумот манбаи ҳам Интернетдаги махсус журналлар ёки веб-сайтлардир. Агар хоҳласангиз, болангизни ажаблантирадиган ва қувонтирадиган керакли миқдордаги маълумотни осонгина топишингиз мумкин. Чунки болалар ёқимли кутилмаган сюрпризларни яхши кўрадилар. Сиз уларни ўз билимингиз ва ҳар нарсадан хабардорлигингиздан ҳайратда қолдиринг.
  • Алоқа пайтида хайрихоҳлик, тенг ҳуқуқли мулоқот муҳитини яратишга муваффақ бўлингмулоқотничексиз ахлоқий даражага туширманг, акс ҳолда бола сиз айтмоқчи бўлган нарсага қизиқишни тезда йўқотади. Агар бола ўз фикрини билдирса, унинг сўзи сиз учун муҳим ва мазмунли эканлигини ҳис қилиши учун уни гапини тўхтатмасдан, сабр билан тингланг. Эсда тутингки, оилавий медиа-таълим дарсларида фарзандингиз билан ишончли мулоқот, сизнинг биргаликдаги ижодий ишларингиз ва дўстона муҳитни яратганингиз нафақат медиа саводхонлиги асосларини ўрганишга, балки оиладаги микроиқлимни яхшилашга ҳам ёрдам бериши мумкин.   

  • Кучли далиллар келтиринг ва уларга ўрнак бўлинг: агар сиз болангизга турли медиа воситаларига ўз позициянгизни исботламоқчи бўлсангиз (масалан, медиа воситаси унинг саломатлиги ва ривожланишига зарар етказиши мумкинлигини айтмоқчисиз), далиллардан фойдаланиб, буни хотиржам тарзда тушунтиришга ҳаракат қилинг. Агар сиз фарзандингиз кўрадиган фильмлар ёки дастурларда махсус бадиий, тарбиявий ёки ривожлантирувчи қадриятлар йўқ деб ўйласангиз, телевизорда кўрганларингизни эслашга ҳаракат қилинг. Болага намуна бўлинг - энг яхши медиа воситаларини томоша қилинг ва улар билан  болаларни таништиришга ҳаракат қилинг. Эсда тутингки, ишонтириш ҳар доим тақиқлардан яхшироқдир ва сабабларни тушунтириш позициядан кўра самаралироқдир: "Мен вояга етганман, шунинг учун ҳам мен ҳақман!"
  • Фарзандингиз сизга ёки бошқа оила аъзоларингизга медиа воситалари ҳақида янги нарсаларни ўргатсин: эсда тутингки, ҳозирги болалар медиа воситалари оламининг мутахассислари саналади. Агар бу оламдаги бирор нарса сизга тушунарсиз бўлиб туюлса, иккиланманг, бу ҳақда болангиздан сўранг. Бундай ҳолда, сиз ҳеч қандай зарар кўрмайсиз ва бола сизга янги нарсаларни ўргатиш имкониятидан хурсанд бўлади (масалан, сизга янги компьютер дастури қандай ишлашини ёки мобил телефонга қандай оҳанглар юборилишини айтиб бериш ва бошқалар.). Хўш, агар бола сизни қизиқтирган саволга жавобни билмаса, унда биргаликда жавоб излашга ҳаракат қилинг – бунда турли хил справочниклар, адабиётлар, қидирув тизимида ва ҳоказо. Бу машғулот иккалангиз учун ҳам қизиқарли бўлиши учун сиз маълумот қидиришни қизиқарли мусобақага айлантиришингиз ва ғолибга совға беришингиз мумкин. Келажакда сиз болангиздан катта оила аъзоларига (бобо ва бувиларга) медиа воситаларини ўзлаштиришда ёрдам беришини сўрашингиз мумкин. Қоида сифатида, кекса авлод мобил телефонлардан жуда фаол фойдаланади, лекин бу соҳадаги билим фақат рақам териш ёки қўнғироққа жавоб бериш қобилияти билан чекланган. Фарзандингизга уларга ёрдам беришни ўргатинг, улар мулоқот қилишда сабр-тоқатли бўлишлари ва ўзини тута олишлари кераклигини тушунтириб беришади, чунки кекса одамларга тушунтирилган нарсани озон ўзлаштиришлари қийин бўлади. Аввал қариндошлар билан гаплашишни унутманг, кейин фарзандингиз ўрганишга тайёр бўлганда, уни бобоси ва бувиси билан "мобил телефонларнинг энг яхши мутахассиси" сифатида таништиринг. Сиз кўрасиз, сизнинг болангиз мақтовдан қандай ғурурланади, чунки болалар ўз ютуқларини намойиш этишни жуда яхши кўрадилар - спорт, ижодий, таълим ва бошқалар. Медиа воситалари соҳасидаги ютуқлар ҳам бундан мустасно эмас. 

     
  • Оилавий медиа саводхонлигини ўзлаштириш жараёнини ҳаяжонли тажрибага айлантиришга ҳаракат қилинг:бунинг учун сизнинг таълим арсеналингизда етарли ресурслар мавжуд. Қизиқарли танловлар ва ўйинлар, викториналар, қўшма ижодий ишлар, мусобақалар, кулгили ҳикоялар, шеърлар ёки қўшиқлар яратиш, кичкина саҳна кўринишларни ижро этиш, қўл меҳнати асосида буюмлар яратиш ёки ўз фильмингизни суратга олиш - бу машғулотлар барча оила аъзоларининг қизиқишини уйғотади.  
  • Хаёл суришдан ва янги ғояларни ўйлаб топишдан қўрқманг:агар оилангизда сиз турли хил ўйин қоидаларини ёки оилавий викторина учун янги қизиқарли саволларни ўйлаб топган бўлсангиз, уларни биргаликда ўйинни ўйнашга таклиф қилишдан тортинманг. Сизнинг ушбу ижодингиз қадрланади. Чунки оилангиз сизни бошқалардан кўра кўпроқ яхши кўради ва тушунади. Агар сиз, масалан, ҳаваскор фильмда гном ёки пудинг ролини ўйнасангиз, кулгуга қолишдан қўрқманг: уни қаттиққўл ота ёки тунд чеҳрали уй бекаси бўлган она ижро этса ҳам бундай ижро ҳар доим мақтовга лойиқдир. 
  • Бошқа оила аъзолари ва дўстларини оилавий медиа саводхонлигини ривожлантиришга жалб қилинг:аста-секин, болалар билан биргаликдаги машғулотлар пайтида, сиз ёки оилангиз дўстлари ёки қариндошлар сизга қўшилишлари мумкин. Чунки сиз фарзандингизга бўш вақтингизни қандай сарфлаётганингиз ва у билан ўтаётган машғулотларингиз ҳақида билишни хоҳлайдилар. Асосийси, уларни дўстона жамоангизга қўшинг: кўп одамлар ўйинда, викторинада ёки мусобақада қатнашса, бу янада қизиқарли бўлади.

Ҳакимжон Фозилов – Sangzor.uz сайти бош муҳаррири