Блогер ижтимоий тармоқларда ички йўллар муаммосини кўтариб чиқди

Дўстлик туманидаги қатор ижтимоий  муаммоларни кўтариб чиқаётган блогер Санжар Рустамов ўзи яшайдиган маҳалладаги кўчалардан бирининг суратини фейсбукдаги "Халқ билан мулоқот /Диалог с народом” саҳифасига жойлади. Ушбу суратга қуйидаги сўзларни илова қилган.

- Ўзи раҳбарлик қилаётган ҳудудда йўлларнинг аҳволи шундай бўла туриб хотиржам таом еётган ҳокимнинг ҳар ютгани ҳаром! Сурат 2017 йил 2 апрель куни Жиззах вилояти Дўстлик шаҳрида олинган.

Апрель ойининг дастлаб кунларида ёғингарчилик меъёридан ошиб кетгани сабабли кўплаб ҳудудларда шундай ҳолатлар юзага келди. Ер сувга ниҳоятда тўйинганидан, сув кўлмакларда, чуқур жойларда тўпланиб қолди.

Ушбу постга фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари ўзларининг муносабатларини билдириб ўтганлар. Жумладан, бир фойдаланувчи Зафаробод туманидаги йўллар билан боғлиқ муаммо ҳақида шундай дейди:

- Дина Худайберганова Джиззак обл, Зафаробод р/н,Чимкурган деган жойда 2-3 йилдан бери одамлардан пул йигишар экан, йул тугирлаб берамиз деб!!! Биронта киши келиб (костюмларда) "корочка" курсатар экан,ким тушунади у ерларда, ман хокимиятданман дейди,давлат бизларга йул килиб бераолмайди, давлатга ердам берайлик, узимизга кераклирок-ку деб пул ийгиб кетади, шу билан хеч ким йук! Йул хам, пул хам... Кегин бошкаси келар экан...Утган йили пулни йигиб кетган одам, жазосини олиб утирибди, ман сизларга ваъ'да бераман йулни тугирлаймиз деб ахолидан 3-4-5000 сумдан йигиб кетар экан.Одамларни соддалигига хайрон колиб утираверасиз..

(матнлар таҳрирсиз берилмоқда)

Гулбустон Хакимова Хозир ман кучамни суратини куядиган булсам нима дер экансиз. Куча масофаси бор йуги 250метр. Кучамиз вилоят билан шахар уртасидаги чегара. Бор йуги тайинли 4та оила яшаймиз. Мани тортишиб турган жойим фарзандларимни ишлари юришиб кетса хеч кимга мурожат килмай узим йулни таьмирлаб куяр эдим. Кушниларни имкони йук уни тушунаман. Биз хам урта хол оила, лекин йул учун харакат килар эдим.
Sanjar Said Сизам расмини қўйинг, муҳокама қилайлик, порталга ёзинг, тўғирлашсин 
Sanjar Said Уларнинг вазифасику, битта ижтимоий муаммони бартараф этолмаган нима қилиб юрибди ҳоким, сенатор ва яна бошқа лавозимларни оволиб
Гулбустон Хакимова Биз бир бора парталга езганмиз. Хеч ким парталга езмаганда биринчи булиб ман мурожат килган булсам керак. Хоким янги сайланган. Ваьда беришди. Лекин мажлисга катнашиб шу фикрга келдим , камчиликлар жуда куп кай бирига улгуради.
Xudoyberdi Mirhosilov O'sha kamchiliklar qayerdan paydo bo'lgan? O'z-o'zidan paydo bo'lib qolmagandir?.. Lekin hammasini to'g'rilasa bo'ladi...

Дарҳақиқат бугун ҳар бир ҳудудда ички йўллар анча таъмирга муҳтож ҳолатга келиб қолган. Бунинг боиси, чўл туманларимизда аксарият йўллар оғир қишлоқ хўжалиги техникалари ҳаракатланиши ва кўп йиллардан бери асфалт ётқизиш ишлари бажарилмаганлиги боис суратдаги каби ҳолатлар юзага келган. Бундай муаммоларни бартараф этиш эса нафақат давлат органларининг,  балки фуқароларимизнинг ҳам шахсий ташаббуслари эвазига бартараф этилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Сабаби, мен ўзим яшайдиган маҳалла Ш.Рашидов туманида жойлашган бўлиб, "Қариялар санаторияси” атрофида жойлашган. Бундан 3 йил муқаддам мазкур маҳалладаги хонадонлар ўз ташаббуслари билан маълум миқдордаги маблағни тўпладилар. Қолгани эса маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланиб, дастлаб "Совунгарлик” кўчаси, ундан кейин эса 2016 йил якунида мен яшайдиган "Машъал” кўчаси тўлиқ асфалтланди. Буларнинг барчаси ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Қўшниларимиз орасидан ташаббускорлар йиғилишди. Тўпланадиган маблағ ва бажариладиган ишлар тақсимланди. Натижада эса йўл асфалтланиб қолди.

Бир сўз билан айтганда бугун одамларимиз онгида ўзгаришлар даври бошланмоқда. Ташаббуслар ижобий бўлса албатта ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланади. Энг муҳими ҳудудларимизнинг ободонлаштирилишига сабаб бўлади.

Зеро  Mansur Abdu  исмли фойдаланувчининг  фикрлари ҳам ушбу ўринда маълумот учун келтирилади:

 

- Президентнинг 14.02.2017 йилдаги ПҚ-2776-сон "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Бу йилдан бошлаб ИЧКИ ЙЎЛ таъмирига деярли 5-10 баробар кўп маблағ ажратилган (ҳудудга қараб). Таъмирлаш ишлари кунлар исиши билан бошланади. Аниқ хабар!!!

 

Ҳакимжон Фозилов, сайт бош муҳаррири

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 4-04-2017, 10:44
0
924

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига