Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззах нефтни қайта ишлаш заводида қурилиш тўхтади

Жиззах нефтни қайта ишлаш заводида қурилиш тўхтади

Cана : 16-03-2019   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 615

Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши тўхтатилди, деб маълумот бермоқда «Нефтегазинвест» директори ўринбосари Ҳусниддин Тўраев.

«Ҳозирда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилган», — деб баёнот берган у.

Тўраевнинг айтишича, завод қурилишини қайта бошлаш Бухоро ва Фарғонадаги нефтни қайта ишловчи заводларида модернизация ишлари якунланиши билан боғлиқ. У лойиҳа концепциясида ўзгаришлар бўлганига изоҳ бериб ўтган.

«Бухоро ва Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш бўйича қарор қабул қилинган. Заводлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича концепция 2013-14 йиллардаёқ ишлаб чиқилганди. Айни пайтда ишни амалга оширувчи лицензиатлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Биз модернизация ҳисобидан Евро-5 стандарти бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни кўзлаяпмиз. Бундан кейин Жиззах НҚЗга оид масалалар ҳал қилинади», — дейди у.

2,2 миллиард долларга баҳоланган Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи 2021 йилда ишга тушгач, йилига 3,7 миллион тоннадан зиёд мотор ёнилғиси, 700 минг тоннадан зиёд авиакеросин, 300 минг тонна бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариши айтилганди. Заводни «Газпром»нинг шуъбаси — Enter Engineering қуриши кўзда тутилган эди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!