Жиззах вилояти аҳолисига мурожаат

Жиззах вилояти аҳолисига мурожаат

Иккинчи Жаҳон уруши даврида фашизм устидан қозонилган буюк ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган ватандошларимиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида, уруш даврида ёзилган ёзма манбалар, мактублар ва бошқа шу каби маълумотларни ўрнатилган тартибда давлат сақловига қабул қилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур манбалар “Ўзархив” агентлиги томонидан нашр этиладиган “AСКAР МAКТУБЛAРИ” номли китоб-албомида чоп этилади.
Шу муносабат билан барчангизни мавзу бўйича ёзма манбалар, мактублар ва бошқа шу каби маълумотларни (ёки уларнинг нусхаларини) давлат сақловига топширишга, келажак авлод учун етказишга чақириб қоламиз!!!
Маълумот учун: Жиззах вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси Aхборот хизмати

Телефон: (+99872-226-36-34, +99872-226-50-83) боғланиб қўшимча маълумотлар олишингиз мумкин!