Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда “Хавфсиз ҳудуд” дастури лойиҳаси Хитой билан биргаликда амалга оширилиши мумкин

Жиззахда “Хавфсиз ҳудуд” дастури лойиҳаси Хитой билан биргаликда амалга оширилиши мумкин

Cана : 20-03-2019   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 196

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистонда Республикасидаги элчихонаси канцеляриясининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчиси Цзинь Юйлун Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Меҳмонни вилоят ҳокимлиги биносида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ахмедхаджаев ва вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Б.Акрамовлар кутиб олишди.

Учрашув давомида вилоятнинг иқтисодий, инвестициявий ва туристик салоҳиятини акс этувчи видеотақдимот намойиш этилди.

Тақдимотдан сўнг томонлар ўртасида ўзаро музокаралар олиб борилди, хусусан,

  • Жиззах вилояти мутасадди ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини Хитой давлатида иқтисодиётнинг жадал ўсиб бораётган йўналишларида ўқув-семинарлари ташкил этиш;
  • Жиззах шаҳрида замонавий меҳмонхона, конференц-холл, кўргазмалар саройи лойиҳалари қуриш таклифи;
  • Вилоятдаги мавжуд инфратузилма объектларини Хитой ҳукумати грант маблағлари эвазига қурилишини таъминаш;
  • "Хавфсиз ҳудуд” дастурини Хитой билан биргаликда лойиҳа таклифини ишлаб чиқиш;
  • Жиззах вилоятида тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш иқстиқболлари муҳокама этилди.

Учрашувда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистонда Республикасидаги элчихонаси канцеляриясининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчиси Цзинь Юйлун хоним жорий йил апрель ойида йирик Хитой компания вакиллари билан Жиззах вилоятига ташриф билан келишини таъкидлаб ўтди.

Учрашувдан сўнг, меҳмонлар "Жиззах” ЭИЗ ҳудудидаги Хитой сармояси иштирокидаги корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!