Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Ғаллаорол туманида аҳоли электр энергияси ва тоза ичимлик суви билан таъминланади

Ғаллаорол туманида аҳоли электр энергияси ва тоза ичимлик суви билан таъминланади

Cана : 23-03-2019   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Ғаллаорол овози   /   кўрилди: 122

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Абдусатторов, Ғаллаорол туманида бўлиб, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар уюштирди.

Дастлаб, тумандаги Оқтом маҳалла фуқаролар йиғинидаги 850 хўжаликдан иборат Янгиобод қишлоғига ташриф буюрилганда аҳолини уй-жой билан таъминлаш, коммунал хизмат кўрсатилиши (тоза ичимлик суви, газ, электр, иссиқлик билан таъминланганлик даражаси) ҳолати, йўл инфратузилмаси, транспорт қатнови аҳволи каби бир қатор ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Мазкур қишлоқдаги 80 мактабнинг ҳолати ўрганилганда, айрим синф хоналарининг таъмирталаблиги ва синф жиҳозларининг етишмаслиги, тиббий хизматнинг қониқарли эмаслиги маълум бўлди.

Бундан ташқари мазкур қишлоқдаги ички йўлларнинг ҳолати ҳам қониқарли эмас, қишлоқ билан туман марказини боғлаб турувчи транспорт қатнови йўлга қўйилмаган.

Фуқароларнинг мурожаати асосида туман прокурори Раззоқов Самандар ҳамда туман электр энергияси бўлими масъул ҳодимларини жалб қилган ҳолда шу бугуннинг ўзида 28 дога симёғочлар олиб келиниб, ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Қолаверса, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Раззоқов Самандарга 1 ой  муддатда қишлоқни тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

"Ғаллаорол овози" газетаси
Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!