Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда Damas’нинг йўл четидаги юк машинасига бориб урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Жиззахда Damas’нинг йўл четидаги юк машинасига бориб урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Cана : 20-04-2019   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 197

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида бир неча кишининг ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар бермоқда ИИВ.

18 апрель куни «Тошкент—Термиз» йўлининг 971-километрида сурхондарёлик Н.Н. бошқарувидаги Damas қашқадарёлик И.Ж. бошқарувидаги, йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк машинасининг орқасига келиб урилган.

Тўқнашув оқибатида Damas ҳайдовчиси Н.Н. ва унинг 25 ёшли йўловчиси А.Б. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. «Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган», — дейилади ИИВ ахборотида.

Аввалроқ, 4 апрель куни Наманган вилоятида Nexia автомобили юк машинасининг орқасига етиб олиши оқибатида икки киши, 11 апрель куни Тошкент вилоятида бир Nexia олдиндаги бошқа Nexia’ни туртиб юбориши оқибатида яна икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!