Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззах вилоят ҳокимлиги делегацияси Россия Федерациясида ташриф билан бўлди

Жиззах вилоят ҳокимлиги делегацияси Россия Федерациясида ташриф билан бўлди

Cана : 20-04-2019   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 153

Жиззах вилоят ҳокимлиги делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюрди.

Делегация таркибига вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.Ахмедхаджаев, вилоят Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи в.в.б. А.Ғайбуллаев, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бош мутахассиси Б.Эгамбердиев, Ш.Рашидов туман ҳокимининг ўринбосари Ғ.Хидиров, Зарбдор туман ҳокимининг ўринбосари А.Кучканов ҳамда Зомин туман ҳокимининг ўринбосари И.Оролов бошчилигидаги вилоятимиз вакиллари қатнашишди.   

Ўзбекистон ва Россияни кўп йиллик тарихий ришталар боғлаб турадики, мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритганидан сўнг улар янгича мазмун-моҳият касб этди ҳамда равнақ топди.

Маълумки, 1992 йил 20 март куни икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган эди. Ўтган йиллар мобайнида стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Россия дўстона ҳамкорлигининг шаклланиши ҳамда ривожланиши катта йўлни босиб ўтди. Бир-бирининг барқарор тараққиёти ва гуллаб яшнашидан, шунингдек, минтақадаги ва халқаро майдондаги обрў-эътиборининг юксалиши ҳамда мустаҳкамланишидан ҳар икки мамлакат бирдек ва холисона манфаатдордир.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилган ва улар бугунги кунда иқтисодий ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида намоён бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаб икки халқнинг тобора ўсиб бораётган фаровон турмуш даражасини юқори босқичларга кўтаришга олиб келишга хизмат қилади.

Жиззах вилоят туризмни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси

С.Маманов

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!