Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Янгиободда ёшлар беқасам тўнларда намоён бўлди

Янгиободда ёшлар беқасам тўнларда намоён бўлди

Cана : 20-04-2019   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Янгиобод тонги   /   кўрилди: 158

Янгиобод Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида "Қадриятларимизни қадрлаймиз” шиори остида бўлиб ўтган "Беқасам тўнлар кийиб...” мавзусидаги миллий санъат фестивали ўтказилди.

Юртбошимиз томонидан мамлакатмиздм ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан келиб чиқиб, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган ушбу санъат фестивали Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман маданият бўлими ҳамда 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоаси ҳамкорлигида ўтказилди.
Миллий мусиқамиз ижроси билан бошланган ушбу маънавий-бадиий тадбирда миллий чолғучилик ва халқ оғзаки ижоди намуналари, миллий ва анъанавий куй-қўшиқлар ва миллий рақс санъатидан ажойиб намуналар ижро этилди. 
"Беқасам тўнлар кийиб...” мавзуга монанд айтилган Мадина Икромова ижросидаги тарона ҳамоҳанглигида миллий матомиз бўлган беқасамдан тикилган либослар кўргазмаси, миллий лапарлар ва айтишувлар – ҳақиқий миллий санъат байрамига айланиб кетди, десак, хато бўлмайди.
Шунингдек, тадбир доирасида ёшлар ўртасида китобхонлик тарғиботига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, "Болага китоб беринг” шиори остида ёшларда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган китоблар ярмаркаси ташкил этилди.
Миллий ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз онгига сингдириш, маданий ва маънавий меросимихзни асраб-авайлаш ва шу асосда халқ ижодиётини қўллаб-қувватлаш, аҳоли, жумладан, ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида ташкил этилган санъат фестивали давомида ўнлаб янги истеъдод эгалари кашф этилди.

Ўзларининг истеъдодларини томошабинлар олдида намоён қилган, ўз чиқишлари билан тадбирга ўзгача руҳ бағишлаган фаол иштирокчи ёшлар ҳамда фестивални юқори савияда ўтказилишида ўз кўмаги билан иштирок этган ҳамкорларни маънавий рағбатлантириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган тақдимот маросими ушбу фестивалга якун ясади.

Дилмурод Ражабов

"Янгиобод тонги" газетаси 

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!