Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Фориш тоғ полигони кутубхонасига 1000 га яқин китоблар совға қилинди

Фориш тоғ полигони кутубхонасига 1000 га яқин китоблар совға қилинди

Cана : 20-04-2019   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 146

23 апрель - Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни муносабати билан  Фориш тоғ полигонида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги ва Жиззах вилояти ҳарбий маъмурий сектор билан ҳамкорликда "Шахс камолотида китобхонлик маданияти” мавзусидашартнома асосидаги ҳарбий хизматчи офицер ва сержант ва оддий аскарлар билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

-Юртимизда илм олиш, китоб ёзиш, ижод қилиш ҳар доим ҳам миллатнинг мавжудлиги ва у нимага қодир эканлигини кўрсатувчи муқаддас тушунчалар ҳисобланади, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг ўринбосари Эштемир Исматов. - Бугунги тадбиримизда ҳам мумтоз ва замонавий адабиётимизнинг энг сара намуналари мазмун-моҳиятини тушунтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда ватанпарварлик, мардлик, фахр ва ифтихор  туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган ижодий учрашувдир.

Маънавий-маърифий тадбир сўнгида ҳарбий-маъмурий сектори ва бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан Фориш тоғ полигони кутубхонаси фонди учун 1000 яқин турли хил бадиий адабиётлар совға тариқасида топширилди.

"Фориш тонги" газетаси 

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!