Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Бюро директори Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди

Бюро директори Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди

Cана : 20-04-2019   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 300

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратходжаев Жиззах вилоятида сайёр қабулларни ўтказди.

Жумладан, жорий йилнинг 19 апрель куни Пахтакор туманида Мирзачўл, Дўстлик, Зафаробод, Арнасой, Пахтакор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир давомида, 12 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди, мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида болалар хонаси ҳам ташкил этилди.

Шунингдек, 20 апрель куни Жиззах шаҳрида Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси биносида, вилоятнинг Янгиобод, Зомин, Зарбдор, Ғаллаорол, Бахмал, Фориш, Шароф Рашидов туманлари ва Жиззах шаҳри аҳолиси иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулларда, Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти иштирок этишди. Ушбу сайёр қабулда жами 26 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди.

Маълумот ўрнида, фуқаро Н.Ортиқованинг алимент тўловчи қарздор Ҳ.Шодмоновдан 2 млн. 100 минг сўм алимент пулларини ундириш ҳақидаги мурожаати сайёр қабул давомида ижобий ҳал этилган.

Ҳудди шундай, фуқаро Ш.Аҳмедова фойдасига қарздор Ш.Эшонқуловдан 2 млн. 500 минг сўм алимент пуллари ундириб берилди.

Бундан ташқари, фуқаро Н.Усанов қарздор О.Ниязовдан зарар пуллари ундириш масаласи ижобий ҳал этилганини билдириб, Бюро директорига миннатдорчилик билдирган.

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!