Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Арнасой туманида 10 ойдан буён бирга яшамаётган оила яраштирилди

Арнасой туманида 10 ойдан буён бирга яшамаётган оила яраштирилди

Cана : 15-05-2019   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 155

Арнасой туманининг олис Бахтли МФЙда истиқомат қилувчи Самад ва Зулайҳо (исмлар ўзгартирилган) нинг оилавий келишмовчилик туфайли 10 ойдан буён бирга яшамаётгани туман масъулларининг эътиборини тортди.

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг бош мутахассиси О.Эгамқулова, туман "Оила” марказининг раҳбари Ш.Жумабоева, хотин-қизлар қўмитаси раиси-туман ҳокимининг ўринбосари Н.Баратова ҳамда имом-хатиб С.Кубаевлар иштирокида тушунтириш ишлари ўтказилиб, ажримнинг олдиолинди.

Ҳар икки томон билан юзма-юз суҳбатлашилиб, уларга оила муқаддаслиги, эр-хотиннинг келишмовчилиги фарзандлар тақдирига ҳам таъсир ўтказиши ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди. Ёшлар ўз хатоларини тушуниб, бир-бирларидан кечирим сўрашди.

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан "Мустаҳкам ва соғлом оила барпо этамиз” лойиҳаси давом эттирилмоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!