Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси : “Оддий ўқитувчи” атамасини йўқотайлик..

Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси : “Оддий ўқитувчи” атамасини йўқотайлик..

Cана : 15-05-2019   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 74

Ўқишдан изланишдан тўхтаган ҳар қандай ўқитувчи дарс ва унга қўйилаётган замон талабига жавоб бера олмайди, шунинг учун ўқитувчи доимо малакасини ошириб бориши лозим.

Яқинда Жиззах шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 22 айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабидаЖиззах вилоят ҳалқ таълим бошқармаси ташаббуси билан " Ўқитувчини аудиторияга қайтарайлик ” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир дастурига кўра таълим тизимидаги ҳар бир раҳбар ходим юқори синфларда " Очиқ дарс ” соатлари ўтади. Жиззах вилояти халқ таълими бошқарма бошлиғи иштирокидаги Дунё динлари тарихи фанидан кўргазмали интерактив методлардан фойдаланиб бир соатлик "Очиқ дарс ”соати эркин мулоқот тарзида ташкил этиб ўқувчиларга диннинг моҳияти, унинг жамиятдаги ўрни, инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини мисоллар билан тушунтирилди.

Дарс жараёнида ўқувчилар фаол иштирок этишиб, берилган саволларга жавоб беришди, ҳадислардан намуналар айтишди. Бошқарма бошлиғининг ўқувчиларга дарс ўтиши уларга ўзгача кайфият бағишлади. Дарс охирида бошқарма бошлиғи битирувчи синф ўқувчилариннг қизиқтирган саволарига жавоб берди.

Жиззах вилояти халқ таълими бошқарма бошлиғи Эркин Авалбоев ўтган дарсини "онлайн” кузатув камералари орқали ижтимиоий фан ўқитувчилари ва ёш педагоглар ҳам кузатиб боришди. Дарснинг эркин очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиши педгогларда ҳам қизиқиш уйғотди.

-Мен ўтказилган "Очиқ дарс " давомида фаол ва интерфаол методлардан фойдаланиб турли кўринишдаги муаммоли, қисман–изланиши керак бўлган савол-топшириқлар бериш , тадқиқот характеридаги топшириқардан фойдаланиб кўникмаларни ривожлантиришни ўргандим. Бундай очиқ дарслар ўтилишини маъқуллайман. Болалардаги қизиқиш ортиши уларнинг ҳаяжонлари ва янгиликка интилиши албатта ўз мевасини беради,- дейди тарих ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси Шуҳрат Маматқулов.

-Ўқитувчига шу бугун бориб ўз хизмат вазифангиз нималардан иборат дея савол берсангиз, унда бир ҳадик борлигини сезасиз, унинг тасаввурида сиз ҳозироқ уни дала ишларига сафарбар қиласиз. Бугун ҳар бир таълим масканига бориб ўқитувчибилан ҳам суҳбат бўлиб шуни ўзимга мақсад қилиб олдим. Ўқитувчини таълимга, аудиторияга қайтаришимиз керак.Бугун ўқитувчи ўз устида ишлаши лозим, у ўз касбига муносиб бўла олаяптими? Агар бугун ҳар бир педгог сифатли таълим беришини таъминлай олсак демак бу бизнинг меҳнатимиз самараси ва таълимдаги энг катта ютуғимиздир. Аввалигидек давраларни тўри ўқитувчиларники бўлшини истардим, фидойиларимиз кўпайсин. Ўқитувчи ижодкор бўлиши лозим. Мени бугун жуда кўп муаммолар ўйлантиради.Оддийгина мисол,бугун таълим масканларида бир умр ички ишлар идораларда ишлаб нафақага чиққан ёки айрим сабабларга кўра ишдан кетганлар ҳам ўқитувчи бўлиб ишламоқда. Хўш айтингчи, улар биз кутган билимни болаларимизга бера олишадими? Биз шундай устозлармизни малакасини ошириш, ўз устида ишлашлари учун бир қатор дастурларни ишлаб чиқаяпмиз, ўйлайманки бу ҳам таълимнининг сифати ошишида яна бир зина бўла олади.

-Таълимда бугунги кунда 100 дан зиёд янги методлар бор. Бу болаларнинг онгига мавзуни янада яхшироқ тушунтириш учун хизмат қилади. Бугун биз бир ташаббус билан чиқдик. Бу ташабуссни ўзим бошлаб бердим, унга кўра барча вилоят халқ таълими тизимидаги раҳарлар ҳам ўз мутахассислиги бўйича 45 минут дарс ўтиб беришади. Бу қандай самара беради? Илк навбатда таълим муассасаларидаги барча ўқитувчиларнинг масъулиятини оширади. Ўқувчида қизиқиш ортади. Бир жамоада 50 нафар педгог ишласа улар ҳам янгиликка интилиб ўз устида ишлай бошлайди. Биз бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Мен ушбу ташаббусни вилоятдаги барча ташкилот раҳбарлар давом эттиришини истардим ва уларни биз билан бирга ҳамкорликка чақираман. Раҳбар ходимларининг ҳар бир синфга кириб дарс бериши албатта ўқувчига рағбат бериши билан бирга янада кўпроқ билим олишига туртки бўлади.Дарс жараёнида айнан юқори синфларидан бирига дарс ўтдим ва уларнинг кўзидаги "чўғни”кўриб ўзим ҳам руҳландим. Бу менинг учун ҳам янгилик бўлди. Ўйлайманки бу биз кутган натижани беради.

- Бугун "Келажакда ўқитувчи бўламан!” деган ўспиринни кам учратамииз. Эьтибор берган бўлсангиз бугун кўпчилик "Оддий муаллим”," Оддий ўқитувчилик орқасидан ”деган ибораларни ишлатади. Нега энди оддий? Ўзнин оддий дея санаётган ҳали ҳам ҳадик билан яшаётган, ўзига ишонмаган ўқитувчи болага қандай сабоқ берсин? Агар ҳар бир умумтаълим мактабларидатаълимни, чаласавод, номуносиб кадрлардан ҳимоялайдиган жонкуяр фидойи устозлар кўпайса ўз ўзидан тизимга кириб келган "адашган ўқитувчилар” аста секин камайиб бораверади. Таълим сифати ва самарадорлиги янада юксалади, ўқитувчилик энг обрўли касблардан бирига айланади,-дейди Эркин Авалбоев

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!