Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззах вилоят “Камалак” болалар ташкилотининг XVIII анжумани бўлиб ўтди

Жиззах вилоят “Камалак” болалар ташкилотининг XVIII анжумани бўлиб ўтди

Cана : 15-05-2019   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 69

"Камалак” болалар ташкилотининг ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун!” шиори остидаги анжумани ўн саккиз йилдирки мамлакат болаларининг дўстлик байрамига айланиб улгурди.

Жиззах вилоятида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши қошидаги "Камалак” болалар ташкилоти ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида вилоят "Камалак” болалар ташкилотининг анжумани бўлиб ўтди.

Унда туман-шаҳар сардорлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ва ўқув йилини аъло баҳога якунлаётган 300 нафар ўқувчи иштирок этди.

Вилоятнинг сўлим гўшасида жойлашган "Energy болалар дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳида бўлиб ўтган анжуманда ёшлар турли лойиҳаларни амалга оширишди. Ўқув йили давомида эгаллаган билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишди. Турли интеллектуал ўйинлар, семинар-тренинглар болаларни жипслашишга, жамоа бўлиб ишлашга ундади. Ҳар бир туман-шаҳар вакиллари ўзлари тайёлаб келган мусиқий чиқишлари анжуманнинг ёрқин хотирага бой бўлишига замин яратди.

— Ушбу анжуманни ҳар йили интизорлик билан кутамиз, — дейди вилоят Сардорлар кенгаши бош сардори Диёрбек Тожиев. — Бу анжуман вилоят ёшларини яна бирлашиб, янги ғояларни илгари суришга, дўстлик ришталарини боғлаб, тажриба алмашишга имкон яратади. Яқин кунларда "Камалак” болалар ташкилотининг республика анжумани бизни кутмоқда. Бугунги анжуманда энг фаол иштирок этган тенгдошларимиз мамлакатимизнинг энг фаол ёшлари қаторида ушбу анжуманда иштирок этишади.

Анжуман якунида ўқув йили давомида фаоллик кўрсатиб, тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчилар, ўз фаолиятидаги лойиҳалари орқали ўқувчилар ва сардорлар орасига кириб бора олган, ўқувчилар ўртасидаги муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшган Сардорлар Кенгаши аъзолари рағбатлантирилди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!