Зоминда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси соврини учун мини футбол мусобақаси ўтказилди

Зоминда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси соврини учун мини футбол мусобақаси ўтказилди

Қишнинг биринчи кунида ташкил этилган мусобақада ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Куни кеча Зомин туманидаги “Ёшлик”  маҳалласи ҳудудида мини футбол бўйича “ДХА Жиззах вилоят бошқармаси соврини” учун ташкил этилган мусобақа юзлаб ёшларни бир жойга жамлади.

 

 

 

Соғ танда соғлом ақл! Бу ҳикматли сўзнинг нечоғлик тўғри айтилганига биз кўп марта гувоҳ бўлганмиз.

Зеро, Агентлик тизими ходимлари саломатлигини мустаҳкамлаш, вужудини чиниқтириш ҳамда доим кўтаринки кайфиятда бўлишида спорт машғулотларининг аҳамияти катта.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Зомин туман прокуратураси, 2-сектор раҳбари ҳамкорлигида ташкил этилган мини-футбол мусобақаси ҳам ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида  ўтказилди. Мусобақа регламентига кўра Зомин туманидаги Ширин, Ёшлик, Пешағор, А.Навоий, Юксалиш, Қўштол, Гулшан МФЙ ҳамда Жиззах шаҳрининг Бобур МФЙ жамоалари, вилоят “Ипотекабанк” ва ДХА Жиззах вилоят бошқармасидан ташкил топган 10 та жамоа ўзаро куч синашдилар. Олимпия ўйинлари қоидалари асосида ўтган мусобақада ғалаба қозонган жамоалар кейинги босқичларга йўл олди.

 

 

Қизғин кечган мусобақа якунларига кўра, финал бахсида ДХА вилоят бошқармаси ҳамда Зомин тумани чемпиони “Қўштол” МФЙ жамоаси ўзаро куч синашди.  Якунда 4-3 ҳисобида Агентлик жамоаси мусобақа чемпионига айланди. “Қўштол”  жамоаси иккинчи ҳамда “Пешағор” МФЙ учинчи ўринни эгалладилар.

 

 

 

 

Кўтаринки руҳда ўтказилган мусобақа ғолиблари ҳамда қатнашчиларини тақдирлаш юзасидан ўтказилган тадбирда бир қатор ходимлар бошқарма раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ, медаль, мусобақа кубоги ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи” ва “Энг яхши ҳужумчи” номинациялари бўйича спортчиларга эсдалик совғалар топширилди.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати