Жиззахда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами нишонланди (видео)

Жиззахда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами нишонланди (видео)

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройи ҳамда Олимпия захиралари коллежи спорт саройида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами нишонланди. Байрамда бобо деҳқонларнинг ҳамда вилоят аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди.

Дастлаб, вилоят ҳокимлиги Анжуманлари саройида вилоят ҳокими қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётганларни байрам билан қутлади.

Шудан сўнг, вилоят ҳокими Эргаш Салиев қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз меҳнати билан яхши кўрсатгичлар ва натижалар қайд этганларни кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Олимпия захиралари коллежи спорт саройида ташкил этилган байрам тадбирида вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига” йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Тантанали байрам тадбири давомида пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага завқу-шавқ улашди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати