Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Китобнинг ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти

Китобнинг ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти

Cана : 14-07-2017   /   Жиззах янгиликлари, Маданият   /   кўрилди: 622

ЎзМТДП Ш.Рашидов туман партия ташкилоти Кенгаши "Ёшлар қаноти” томонидан Жиззах Саноат ва сервис касб-ҳунар коллежида "Китобнинг ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Буюк аждодлармиз Алишер Навоий, Захириддин Мухаммад Бобур, Абу Али ибн Сино, Абу Райхон Берунийлар ҳам инсон камолотида китобларнинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтган. Тантанали маросимда сўз олганлар томонидан таькидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улардаги мафкуравий иммунитетни шакллантиришда шубҳасиз бадиий асарларнинг, китобнинг тутган ўрни ва аҳамияти катта.

Мазкур маънавий-маърифий тадбир хам айнан шу маънода ташкил этилди. Давра-суҳбатида ЎзМТДП сайловолди платформасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни соғлом тафаккур, кенг дунёқараш соҳиблари этиб тарбиялаш, шунингдек, ўғил-қизлар ўртасида китобхонлик, мутолаа маданиятини юксалтириш ва ёшларни ахборот ресурс марказларига кенг жалб этиш масалалари муҳокама этилди.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад ёшларни адабиётга, маънавиятга, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва улуғлаш, ёшларни интеллектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказиш, ёшларнинг миллий адабиётимизга ва жаҳон адабиёти дурдоналарига бўлган қизиқишини ошириш, ижодкорлар ва китобхон ўртасидаги ижодий мулоқотни янада кучайтиришдан иборат.

 

 

 

Sangzor.uz мухбири Улуғбек Уммат

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!