Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Жиззахда туризм истиқболлари

сана : 07-08-2017   /   Жиззах янгиликлари, Экотуризм, Менинг саёҳатим   /   кўрилди: 471

Иқтисодиётнинг ривожи ва мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг ўсишида туризмнинг ўрни беқиёс. Сир эмаски, жаҳоннинг кўпгина давлатлари бюджетининг каттагина қисми халқаро туризм орқали келган даромад улуши ҳисобига шаклланади. Ўзбекистонда ҳам ушбу соҳани ривожлантириш ва шу йўл билан юртимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича катта имкониятлар мавжуд.

Қувонарлиси, серқуёш ўлкамизга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мамлакатимизга ташриф буюрувчи меҳмонларнинг аксарият қисми юртимизнинг бой маданий-тарихий ёдгорликлари билан танишишга катта қизиқиш билдирмоқда. Бу эса мамлакатимиз салоҳиятини яна юксалишида муҳим ахамият касб этади. Аммо хали бу борада юртимизда ишга солинмаган имкониятлар бисёр. Фикримизни Жиззах вилояти мисолида давом эттирадиган бўлсак, бугунги кунда вилоятда 29 та тарихий ёдгoрликлар давлат рўйхатига oлинган. Аммо уларнинг барчасида хам аҳвол талаб даражасидами? Тариҳий обидалар ва муқаддас қадамжолар келган хорижий меҳмонлар ва маҳаллий аҳолини қабул қилишга нечоғлик тайёр? Мазкур саволларга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Фориш туман Кенгаши томонидан жорий йилнинг 26-28 июль кунлари тумандаги мавжуд маъданий объектлар, муқаддас зиёратгоҳлар ҳамда туризм соҳаси билан шуғулланувчи тадбиркорлар фаолиятини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек партия қошида "Экотуризм ҳаракати”ни ташкил этиш мақсадида ўрганиш ишларини олиб борилди. ЎзМТДПнинг дастурий мақсад-вазифаларидан келиб чиққан холда ташкил этилган "Пресс - Тур” лойиҳасида партия ходимлари, "Ёшлар қаноти” фаоллари, халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутатлари, туман хокимлиги вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ўрганишлар давомида "Ухум” МФЙ Асраф қишлоғида туризмнинг соҳасининг "Уй меҳмонхонаси” тури бўйича тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ишбилармон Раҳмат Шарипов билан учрашув ташкил этилди. Унда тадбиркорнинг фаолияти билан яқиндан танишиб чиқилди. Хусусан "Уй меҳмонхонаси”даги туристлар учун яратилган шароит ва қулайликлар кўздан кечирилди. Бу ерда айни вақтда 5 нафар киши иш билан таъминланган. Учрашувда Р.Шарипов бу соҳани янада ривожлантириш янги лойиҳаларни ишга тушириш орқали қўшимча бир нечта иш ўринлари яратиш ниятида эканлигини билдириб ўтди. Якунда тадбиркор партиянинг Фориш туман Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган "Экотуризм ҳаракати”га жалб этилди ва кейинги иш фаолиятини бевосита партия билан ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.

Шу куни "Эгизбулоқ” МФЙ Қоратош қишлоғидаги "Хўжабоғбон ота” зиёратгоҳида хам мақсадли – танқидий ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишдан кўзланган мақсад бу ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, туристлар учун яратилган шароит ва қулайликларни ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, лойиҳа доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу орқали иқтисодиётнинг асосий бўғинларидан бири бўлган туризм соҳасини янада ривожлантиришдан иборат. Зиёратгоҳ иш юритувчиси Уйғун Жониқулов ҳамроҳлигида бу ердаги холат ўрганилганда атроф муҳит санитария – гигиена талабларига умуман жавоб бермаслиги, иш фаолияти аниқ тизим остида ташкил этилмаганлиги, ишчи ҳодимларнинг ойлик маошлари графиклаштирилмаганлиги, ишчиларга шу кунларда қадар тўлиқ меҳнат дафтарчаси ташкил этилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, зиёратгоҳ ҳудуди қаровсиз ва назоратсиз қолдирилган, ташриф буюрувчи маҳаллий аҳоли ва туристлар учун алохида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмаган, ташриф буюрувчиларга тарихий объект тўғрисида маълумот берувчи мутахассис йўқлиги, меҳмонларни кутиб олиш ва маъданий мерос тарихини акс эттирувчи бинонинг таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги аниқланди. Бу каби кўплаб кечиктириб бўлмайдиган камчилик ва муаммоларни тезда бартараф қилиш бўйича бир қатор таклифлар ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. Бир сўз билан айтганда ушбу зиёратгоҳда иш фаолияти тизимли ва тўғри ташкил қилиш орқали бу масканни вилоятда кўзга кўринган туризм марказларидан бирига айлантириш имконияти пайдо бўлади. Бу борада партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари жонбозлик кўрсатиши ва шу орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳудудларда туризм соҳасини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу орқали ЎзМТДП томонидан илгари сурилган мавжуд маданий ёдгорликлар, тарихий жойлар, меъморий ёдгорликларни асраб-авайлаш борасида амалий натижаларга эришиш мумкин.

Дилсўз Қосимова
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета