Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Қурултойдан сўнг

Cана : 09-08-2017   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 572

Яқинда Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Н.Холматов, туман ҳокими ўринбосари Б.Назаров, туман ИИБ ёшлар масаласи бўйича ўринбосари А.Шакарбоев, туман Маънавият тарғибот маркази раҳбари С.Абдазов, ХТМФМТ ва ТЭ бўлими масъул ходими Н.Аҳмедов ва бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 июндаги "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги IV Қурултойида "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи”ни тузиш тўғрисидаги маърузасида қайд этилган масалалар кўрилди.

Жумладан Президент томонидан тегишли раҳбарлар, олимларимиз, эксперт ва мутахассислар, ёшлар вакиллари билан хулосалари ва жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон ёшларининг расмиятчиликдан, кампаниябозликдан холи, навқирон авлод манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси бўла оладиган демократик ёшлар ташкилоти - Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш борасидаги сўзларига атрофлича тўхталиб, бу ташкилот мамлакат ёшларининг барча тоифа ва гуруҳларини қамраб олиши, уларни демократик принциплар асосида бирлаштириши белгилаб берилди.дея такидлади Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Н.Холматов –Бўлғуси ташкилотнинг ҳуқуқий мақоми, асосий мақсад ва вазифалари, унинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини, обрў-эътиборини оширишга алоҳида эътибор қаратилганлиги билан бир қаторда масъулият ва жавобгарлик юкланганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг сўзга А.Шакарбоев, Б.Абдураҳимовлар ўз сўзида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбари айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб боришини ҳуқуқий асосда белгилаб қўйилди. Шу билан бирга, у Президент фармонига биноан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланиши кўзда тутилаётганлиги борасида ҳам қайд этиб ўтди.

Бўлиб ўтган йиғилишда айнан ташкилотнинг Қорақалпоғистондаги кенгаши раиси Республика Жўқорғи Кенгеси раисининг, вилоят, туман ва шаҳар бўлинмаларининг раҳбарлари эса тегишли ҳокимларнинг ёшлар сиёсати бўйича маслаҳатчилари этиб тайинланиши белгиланганлиги тўғрисида ҳамда ташкилот қошида ёшларнинг хоҳиши ва интилишларига кўра, Ёш олимлар уюшмаси, Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази, Ёшлар туризми уюшмаси, Спорт клублари ва фитнес марказлари уюшмаси, Имконияти чекланган ёшлар уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳам тузилиши мумкинлиги борасида сўз борди.

Шунингдек Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раисидан бошлаб, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Бош прокурор, вазирлик ва идоралар, компания ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарларигача марказда ва жойларда ҳар бир соҳа бўйича ёшлар билан учрашиб, доимий мулоқот олиб борадиган тартиб жорий этилиши тўғрисидаги фикрларини йиғилиш иштирокчиларига айтиб ўтилди.

 

Бегзод Абдураҳимов - Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Арнасой туман кенгаши раиси



dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!