Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. “Наврўзбулоқ” тарихан қадимий ва замонавий байрамлар маскани

“Наврўзбулоқ” тарихан қадимий ва замонавий байрамлар маскани

Cана : 22-08-2017   /   Жиззах янгиликлари, Диққатга сазовор жойлар, Менинг саёҳатим   /   кўрилди: 549

Мамлакатимиз ўзининг қадимий тарихи ва ва шонли ўтмиши билан дунёга машҳурдир. Бу заминда яшаб ўтган инсонларнинг кўпчилиги тарихда ҳозирги замонавий дунёнинг барпо бўлишида ўз хизматлари билан ном қолдиришган. Албатта бу буюк инсонлар хотираси юртимизда абадийлаштирилиб, уларни зиёрат қилиш учун масканлар барпо этилган. Шу ўринда жонажон она Ватанимиз заминида бориб зиёрат қилиб, кўришга арзигулик жойлар бисёр.

Қадимий осори-атиқаларга бой заминимиз бугунги мустақиллик шарофати ила янада замонавийлашиб чирой очиб бормоқда. Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона сингари шаҳарлар дунёдаги манаман деган очиқ осмон остидаги музейлардан қолишмайди.

Шу билан биргаликда сўлим табиати билан кўпчиликни ўзига ром қилган Ўзбекистоннинг юрагида жойлашган Жиззах воҳасида ҳам бир марта келиб кўриб дам олиб кетишга муносиб жойлар талайгина.

Бугун сизни Жиззах вилоятининг маркази Жиззах шаҳридаги «Кипчоқ» маҳалласининг тоғли ҳудудида жойлашган бир масканга саёҳатга таклиф этамиз. Энг қизиғи, бу ер қадимий бўлиши билан бир қаторда ҳозирги замонавий жойлардан бирига айланган. Халқимиз қадимдан байрамларни сайллар тарзида ўтказишни ёқтиришган. Бу маскан ҳам айнан халқ сайиллари ўтказилган жой бўлиб, унинг номи "Наврўзбулоқдир”.

Ҳозирги номи "Наврўзбулоқ” бўлган бу жойнинг қадимги номи "Қўтирбулоқ” бўлиб, ривоят қилишларича, бу ердаги булоқ одамлардаги турли хил касалликларни даволаган экан. Хусусан, касалликларни даволаш билан бир қаторда Наврўз байрамини ўтказадиган жой ҳам ҳисобланган. Сабаби, қирларнинг ўртасида жойлашган "Наврўзбулоқ” халқ сайилларини ўтказишга айнан мос жойдир.

Собиқ иттифоқ даврида "Наврўзбулоқ” бир муддат хароба жойга айланиб, ташландиқ холга келиб колган эди. 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримов Жиззах вилоятига қилган ташрифи чоғида бир қатор таклиф ва тавсиялар билдириб кетган эди. Таклифлардан бири Жиззах вилояти бўйича аҳоли дам олиш масканлари камлиги, табиат қўйнидаги оромгоҳ ва сайилгоҳлар, боғлар, ҳар-хил турдаги кўнгилочар масканларни қуриш зарурлигини таъкидланганди.

Жиззах шаҳрининг "Қипчоқ” маҳалласидаги эл-юрт ўртасида "Қипчоқ сомсаси” билан машҳур бўлган тадбиркор Суннатулла Бойхўрозов тадбиркорларга яратиб берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб бу масканни, имтиёзли кредитлар асосида кўркам жойга айлантирди.

- Мақсадимиз келажакда бу масканни Зоминнинг табиатидек арчазору, боғларини кенгайтириб, туризм йўналишига киритиш ва сайёҳлар дам олиши учун қулай шароитлар яратиш ҳамда экотуризмни  ривожлантириб, миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, миллий  таомларимиздан  барчани баҳраманд  этишдир, - дейди тадбиркор С.Бойхўрозов.

Унинг ҳаракатлари билан "Наврўзбулоқ”нинг теварак атрофи ободонлаштирилиб,             6 гектар  боғга 8 минг тупдан ортиқ арча, манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда манзарали гул кўчатлари экилди. Оилавий дам олиш учун умумий овқатланиш шоҳобчаси, кекса отахону-онахонларга сўрилар, ёш болаларга ўйингоҳлар ташкиллаштирилди.

Ҳар йили бу сайилгоҳда вилоят аҳолиси учун Наврўз, 1 июль-Халқаро болалар куни ҳамда 1 сентябрь - Мустақиллик куни байрамлари ўтказиб келинади.

 

Яқин кунларда барчага азиз бўлган айтиш мумкинки, улуғ кунлардан бири юртимиз истиқлолининг 26 йиллиги бутун Ўзбекистон бўйлаб кенг нишонланади. Ҳозирда "Наврўзбулоқда” ушбу байрамга тайёргарлик авжида. Ўйлайманки, барча юртдошларимиз байрамни оилавий нишонлаш учун бу ерга келиб ҳордиқ олишади. Мен ҳам бу йилги байрамни шу ерда кутиб олмоқчиман. 

 

                                                                                                                    Дилсўз Қосимова

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!