Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Солиқ кодекси мазмун-моҳиятини ҳўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бухгалтерларига  етказиш бўйича жорий йилнинг 1 февраль кунига қадар бепул ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув курсига таклиф этади.

Ўқув курсда:

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар;

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш борасидаги ўзгаришлар;

Фойда, мол-мулк, ресурс ва қўшилган қиймат солиқларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби;

Солиқ назорати шакллари, турлари, ўзтказиш тартиби, ва муддатлари мавзуларида ўқув машғулотилари ўтказилади.

Ўқув машғулотларини вилоят Давлат солиқ бошқармасининг етакчи мутахассислари ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази вилоят бўлими ўқитувчилари томонидан “Долзарб мавзу”, “Савол-жавоб” интерактив ўқув курслари шаклида олиб борилади.

Ўқув машғулотлари якшанба кунидан ташқари ҳар куни соат 9:00 дан 13:00 га қадар ўтказилади.

Ўқув курсида қатнашиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат этинг!

(872-226-34-70)

(98-561-04-14)

                                                 Жиззах вилоят ДСБ Ахборот  хизмати