Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Ёшлар қадриятлар руҳида тарбия топсин

Ёшлар қадриятлар руҳида тарбия топсин

сана : 26-08-2017   /   Жиззах янгиликлари, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 393

Миллий ўзликнинг таянчлари тарих ва маънавият саналади. Шу боисдан хам хар бир миллатнинг ўз тарихини кадрлаши, ардоқлашида теран маъно мужассам. Чунки, тарих миллатнинг хакикий тарбиячиси, кузгусидир. Тарих зарварақларида акс этган аждодларнинг маънавий меросларини истиқлол ёшларига етказиш, уларни миллий қадриятлар руҳида тарбилаш борасида ЎзМТДП Арнасой туман партия ташкилоти кенгаши тамонидан "Юртим бўйлаб” рукуни остида Арнасой туман Ғолиблар ШФЙ Онамонументал ёдгорлигида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда мустақиллик йилларида юртимизда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳатлар қатори миллий қадриятлар ва маданий меърос обектларининг қайта тикланиши улуғ аждодларимиз колдирган эзгу ва хайрли ишлари, халкимизнинг азалий кадриятлари бугун мустакил диёримизнинг жахон халклари каторидаги муносиб ўрни борасида такидланди.

Шунингдек, муқаддас зиёратгоҳлар, маданий манзиллар ва тарихий масканлар бугунги кунда вилоятда жами 372 та маданий мерос объектлари рўйхатга олинган бўлиб, шулардан 42 тасини тарихий обида ва муқаддас зиёратгоҳлар, 267 тасини археологик манзилгоҳлар ташкил этса, шундан 63 таси монументал ёдгорликлар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан кўзланган мақсад ёшларга миллий қадриятларимизни, урф-одатларимизни ва анъаналаримиз эъзозлаш мавжуд осори-атиқалар тарихини ўрганишда, нодир қўлёзма асарларни тадқиқ этиш, улар билан кенг жамоатчиликни таништириш кўзда тутилди.

Эътиборли жиҳати бу муқаддас ҳисобланган қадриятлар, маданий ёдгорликлар ёшлар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш, ватанпарварлик, миллий урф-одатлар, қадриятлар, анъаналаримизга шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тили, урф-одатлари ва анъаналарига ҳурмат ҳисси билан қараш, уларни эъзозлаш ҳисси ётади.

Бизга мозий воқелигидан сабоқ берадиган бу обида ота-боболаримизнинг заҳматли меҳнати, озодлик, ҳуррият, мустақилликнинг қадр-қиймати нечоғли улуғлигини англашга ундайди. 

ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши

раиси Р.Нурматов


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!