Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши ташаббуси билан мустақиллик байрами ташкил этилди

ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши ташаббуси билан мустақиллик байрами ташкил этилди

Cана : 30-08-2017   /   Жиззах янгиликлари, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 502

Мамлакатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори жойларда байрамга тайёргарлик ишларида энг муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу йилги байрам тантаналарида"Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!”деган эзгу шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Шу каби байрам тадбирларидан бири Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Дўстлик туман Кенгаши томонидан "Шодлик” бошланғич партия ташкилотида "Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” шиори остида ташкил этилди.

Қайд этилганидек, мустақиллик энг улуғ неъмат. Ўтган 26 йил давомида босиб ўтилган йўлимизга назар ташлар эканмиз, беихтиёр қалбимиз ғурур ва ифтихорга тўлади. Бу йиллар давомида эришилган ютуқлар, забт этилган марралар ва қувонарли натижаларни холисона баҳолаш, мамлакатимиз ривожи ва халқимизнинг турли соҳаларда эришган ютуқларига назар ташлаш ҳар бир миллат фарзандига сурурли лаҳзаларни бахш этади.

Тадбирда бадиий ва ҳаваскор жамоалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият баҳш этди. Унинг сўнгида бир гуруҳ бошланғич партия ташкилоти раислари ва партия фаолларига ташкилотчилар томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.

 

 

Санжар Қуролов,

ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши раиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!