Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Ёшлар таълим тарбияси йўлида

Cана : 04-09-2017   /   Жиззах янгиликлари, Маданият   /   кўрилди: 516

Ёшларни илму-маърифатли, зукко қилиб тарбиялашда оилавий анъаналар ва маънавий қадриятларнинг ролини кучайтириш ҳамда касб-ҳунар коллежи ёшларни янги ўқув йилида оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлиги йўлида ўқувчиларни дарс машғулотларига кенг жалб қилиш мақсадида Арнасой Транспорт ва қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи, ЎзМТДП Арнасой туман партия ташкилоти Кенгаши, "Арнасой тонги” газетаси, Арнасой туман Маънавият ва тарғибот маркази ҳамкорлигида бўлиб ўтган йиғилишда Арнасой туман Янгибўстон маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Ёшларни ватан тараққиётига дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида, аввало, уларни оилавий анъаналар ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, шу боисдан янги ўқув йилида таълим муассасада доимий равишда китобхонликка жалб этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларга амалий кўмак бериш борасида масалалар муҳокама қилинди.

– Ёшларни маънавий онгини шакллантиришда оила, маҳалла ва таълим муассасалари кўмагида ўзлари қизиққан машғулотларга кенг жалб қилиш орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш ва амалий кўмак бериш лозимдир дея, Арнасой Транспорт ва қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи ММИБДЎ Матлуба Қонаева – Айниқса ҳозирда умумтаълим муассасаларида ўқув жараёнлари бошланганлиги туфайли уларнинг кийиниш маданиятига эътибор қаратиб, мактаб ёки коллежга бориб келишларини доимий назорат остига олиш зарурлиги борасида мулоҳазаларини қайд этиб ўтди.

Арнасой Транспорт ва қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида Балиқчилик, Техника, Тикувчилик, Компъютер инжинеринг техникаси каби йўналишларида малакали ўқитувчилар тамонидан янги инновацион техналогиялар орқали тақдимотлари кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек ёшларнинг кийиниш маданиятига жиддий эътибор қаратиш, касб – ҳунар коллежига келиб кетувчи ёшларни қатъий назорат остига олиш, оилада ота-она ва фарзанд ўртасида ўзаро дўстона муносабат каби ришталарини шакллантириш орқали ёшларнинг қалбига қулоқ солиб, уларни турли ғоялар таъсирига тушиб қолишдан асраш каби таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

Тадбир иштирокчилари жамият ҳаёти учун ҳар томонлама баркамол кадрларни тайёрлаб, юксак заковатли, интелектуал салоҳиятли шахсларни шакллантирувчи энг қадимий тарбия ўчоғи оила ва оилавий қадриятлар эканлигига яна бир бор амин бўлишди.

 

Анвар Шарипов

Арнасой Транспорт ва қишлоқ хўжалиги

касб-ҳунар коллежи директори

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!