Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахлик ёшларнинг пойтахтга саёҳати қизиқарли кечди

Жиззахлик ёшларнинг пойтахтга саёҳати қизиқарли кечди

Cана : 12-09-2017   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 883

Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ҳамкорлигида вилоятдаги диний экстремизм оқими аъзоси сифатида Ички ишлар идораларида махсус рўйхатда турувчи ёт ғоя ва иллатлар домига илиниб қолган оила фарзандлари Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳати уюштирилди.

Саёҳатда, 130 дан зиёд болалар иштирок этишди. Бу саёҳат чинакам байрамга айланди. Йўл бўйи қизғин суҳбатлар, шерхонлик, жонли ижродаги қўшиқлар, рақслар болаларнинг кайфиятини кўтариб юборди.

Дастлаб, пойтахтнинг "Бахтиёр она” ҳайкали пойига гул қўйишгач, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида очилган монумент зиёрат қилинди. Шундан сўнг, мустақиллик йилларида бунёд этилган Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуаси ва "Қатағон қурбонлари” хотираси музейига борилди.

-Бугун болаларнинг кўзларидаги учқунни, қувончни кўриб, бу ташаббус бекорга бўлмаганлигига яна бир бор амин бўлдик,- дейди тадбир ташаббускорларидан бири Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Э.Исматов.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!