Жиззахнинг тоғли ҳудуддаги "соҳта тадбиркорлар" фаолиятига чек қуйилди

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Куёвбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида навбатдаги экологик рейд ўтказилди.Бу ҳақда "Jizzax ovozi" газетаси ёзмоқда.

Маълумки, мамлакатимизда ҳамма соҳаларда жуда кенг миқёсда олиб борилаётган ислоҳотлар энг аввало, инсон манфаатлари, оилаларнинг фаровонлиги ва республикамизнинг куч-қудратини юксалтиришга қаратилган. Айниқса, бугун тадбиркорликка ва ҳунармандчиликка кенг йўл очилган, ишбилармонларнинг манфаатлари қонун йўли билан тўлиқ ҳимояланган. Элда ҳалол, тўғри ва қонуний йўл билан фаолият юритиб, оиласи, қолаверса, жамият фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган, обрў-эътиборга эга инсонлар оз эмас.

Заминни она ер деб атаймиз. Бу сўз бежиз айтилмаган, чунки бу маконда бизнинг ота-боболаримиз яшаган. Энди биз яшаяпмиз, биздан кейин болаларимиз, невараларимиз шу заминнинг эгалари бўлишади.

Она ернинг ҳар бир қаричи муқаддас, ер усти ва ости бойликлариЎзбекистон Республикаси мулки ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида "Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар", 55-моддасида "Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир", деб белгиланган.

Бундан ташқари,Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги қонуни 4-моддасида эса "Ер ости бойликлариЎзбекистон Республикаси мулки бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир" деб кўрсатилган.

Табиий ресурслар қаторига қурилишда ишлатиладиган қум, шағал, шу жумладан, тупроқ ҳамда номаъдан ресурслар киритилган. Тупроқдан ҳам ўзбошимчалик билан фойдаланиш, уни рухсатномаларсиз талон-тарож қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

Минг афсуски, орамизда экологик қонун-қоидаларни бузиб, атроф-муҳитга, одамларнинг яшаш тарзига зарар етказаётган, қинҚир йўллар билан манфаат топиш илинжида юрган одамлар бор.

Куёвбоши қишлоғига туташ тоғли ҳудудда ўтказилган экологик рейдда ўзига "соҳта тадбиркорлик”ни касб қилиб олган, Шароф Рашидов тумани Куёвбоши қишлоғида яшовчи фуқаролар Ж.Чиндалиев, С.Худойбердиев, Н.Холмуродов, Н.Маматқулов ўзларига тегишли бўлган "КаМАЗ", "ЗИЛ" русумли транспорт воситаларидаЎзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўҚрисида"ги Јонуни 5,12,17,18-моддалари, "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги қонунининг 26-моддаси талабларини бузиб, ноқонуний тарзда тупроқдан фойдаланаётганлик ҳолатлари аниқланди. Воқеа жойида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, мазкур содир этилаётган ҳуқуқбузарликка чек қўйилди.

"Сўнгги пушаймон-ўзингга душман" деб бежиз айтишмаган.

Содир этилган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар учунЎзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексининг 70-моддаси, 1-қисми билан ҳуқуқбузарлар Ж.Чиндалиев, С. Худойбердиев, Н.Холмуродов, Н.Мамат-қуловга 179775 сўмдан жарималар солинди. Жарималар белгиланган тартибда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фондига ундириб олинди. Айбдорлар билан тегишли профилактика-тушунтириш ишлари олиб борилди.

Айрим одамлар ўзини ўтга-чўққа уриб, нопок йўллар билан она заминга зарар етказаётганига ҳайрон қоласан, киши. Техника ўзининг шахсий мулки бўлса. Ошна-оғайнилар билан гапни бир жойга қўйиб, транспорт хизмати кўрсатиш тадбиркорлигини йўлга қўйиб, керакли ҳужжатларни расмийлаштириб, жумладан, тупроқ карьери очиб қонуний фаолият кўрсатса бўлади-ку! Бунинг нима қийинчилиги бор?

Она-заминимиздаги ҳар қандай табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш атроф-муҳитга завол етказмасликнинг гарови эканлигини тушуниб етиш вақти келди.

Ш.Эргашев,

вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг

Шароф Рашидов тумани бўйича ҳудудий инспектори

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 29-09-2017, 10:07
0
396

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига