Шароф Рашидов ҳақида яна бир китоб чоп этилди

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида таниқли адиб, хамюртимиз Мели Норматовнинг янги китоби "Халқ фарзанди” номи билан кўп нусхада нашрдан чиқди. Китоб атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланади.

Муаллифнинг кўп йиллик изланишлари натижасида яратилган янги китоби Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва серқирра меҳнат фаолияти ҳақида билганларимизни бойитади. Китобда, шунингдек, ХХ асрда мамлакатимизда рўй берган тарихий воқеалар, уларнинг иштирокчилари бўлган юртдошларимиз тўғрисида сўз боради. Самимий руҳда битилган сатрларда ҳар бир қаҳрамон ҳақида ўқувчи батафсил маълумот олади, унинг қувонч ва ташвишларига шерик бўлади. Ёзувчи ўзи бевосита шоҳид бўлганҳар бир воқеага холислик билан баҳо беришга ҳаракат қилган.

Холисона айтганда, ижодкор ўз асарида бу ҳаётий мезонга тўлиқ амал қилган. Зеро, муаллиф таъкидлаганидек,"Ўз қадр-қимматини чуқур англаган, ўзгаларни муносиб қадрлай оладиган инсон ҳамиша эзгуликка интилиб яшайди”.Шундай улуғ ва зукко инсонлар сирасига кирадиган Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли, умр мазмуни комиллик ва эзгуликка дахлдордир. Шу боис, унинг босиб ўтган ҳаёт йўли ҳам барчага, хусусан ёш авлодга ибрат мактаби бўлиб хизмат этиши шубҳасиз.

Р.ЮНУСОВ

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 12 10 2017 йил
0
385

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига