Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Диққат: "илоҳий олов", "форс олови" ва "эрон алангаси"дан сақланинг

Диққат: "илоҳий олов", "форс олови" ва "эрон алангаси"дан сақланинг

Cана : 24-10-2017   /   Жиззах янгиликлари, Саломатлик   /   кўрилди: 373

Куйдирги - спора ҳосил қилувчи бактерия қўзғатадиган, турли юқиш механизмларига эга бўлган, асосан ўзига хос карбункул, баъзида ўпка, ичак ва оғиз-томоқ шаклларида намоён бўладиган ўта хавфли юқумли касалликдир.Бу дард "илоҳий олов", "форс олови", "эрон алангаси" деб ҳам аталади. Бу ҳақда "Jizzax ovozi" газетаси ёзмоқда.

Қадимдан маълумки, касалликни Абу Али ибн Сино, Гиппократ, Гомер ва бошқалар "Ҳайвонлардан одамга юқади"деб таърифлашган. Куйдиргининг споралари сувда тахминан 10 йил, тупроқда эса 20 йил сақланади, аэрозол шаклида ҳам юқумлидир.

Ифлосланган тупроқ куйдиргининг асосий манбаи ҳисобланади. Ўайвонлар орасида куйдиргининг кўплаб тарқалиши йилнинг фаслига алоқадор. Касаллик ўт ва ўсимлик илдизларини юлиб чайнаш, ҳаво-томчи, чанг-тўзонлар пайтида юқори нафас йўллари орқали ҳайвонларга юқади. Қўй, эчки, от, туя куйдирги касаллигини келтириб чиқариш манбаи саналади. Шунингдек, хасталик ит, мушук ва кемирувчилардан ҳам юқиши эҳтимоли кўпроқ.

Одамга касаллик ҳайвонларни парвариш қилиш, зарарланган тери, жун, шох, суякни қайта ишлаш, баъзан гўштни истеъмол қилиш орқали юқади.Куз фаслида кўпроқ учрайдиган куйдирги соғлом одамга терининг очиқ қисми, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш аъзоларининг шиллиқ қавати орқали ўтади.

Бациллалар тушган терида 2-3 кундан сўнг қичийдиган қизғиш доғпайдо бўлади, тезда пуфакча (папула)га айланади. Пуфак ярага айланиб кетади.

Тиббиётда куйдиргининг тери шакли, ўпка шакли, ичак шакли ва оғиз-халқум шакли учраши кузатилган. Касалликни даволашда самара берадиган антибиотиклардан фойдаланилади. Бундан таш-қари, вазиятдан келиб чиқиб, худудда куйдиргига қарши оммавий эмлаш ишларини ўтказиш, турар жой ва нотураржойларни дезинфекция қилиш, фуқаролар ўртасида санитария тарғиботи ишларини кучайтириш мақсадга мувофиқдир.

Имомқул УМАРОВ,

шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги

кўп тармоқли марказий поликлиниканинг жарроҳи

,

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!