Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Янгиободда «Тил – миллат руҳи» мавзусида адабий кеча ўтказилди

Янгиободда «Тил – миллат руҳи» мавзусида адабий кеча ўтказилди

Cана : 25-10-2017   /   Жиззах янгиликлари, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 378

ЎзМТДП Янгиобод туман партия ташкилоти Кенгаши томонидан "Истиқлол” бошланғич партия ташкилотида 21 октябрь – "Ўзбек тилига Давлат тили” мақоми берилган кун муносабати билан халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимизнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни тўғрисида ёшларга кенгроқ тушунча бериш мақсадида тадбир ташкил этилди.

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Олий Кенгашининг XIIсессиясида Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, бу Қонун мустақиллик арафасида турган давлатимиз ҳаётида унутилмас воқеа бўлиб тарихга кирди.

1990 йил 19 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Кенгашининг 101-сонли қарори билан ушбу Қонунни амалга ошириш бўйича Давлатдастури тасдиқланди.

Тадбирни кўтаринки руҳда давом эттириш мақсадида 12-мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган тилимизнинг нақадар жозибали эканини кўрсатувчи қизиқарли саҳна кўринишлари, шеърхонлик баҳслари, баҳру байт ўйинлари намойиш этилди.

 

sangzor.uz мухбири Асал Акмаловна

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!