Жиззахда 29-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига китоб совға қилинди

Ўзликни англаш, миллий қадриятлар ва бой тарихимизни ўрганиш ва аҳоли айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтиришда китобнинг ўрни беқиёс.

 

Давлатимиз раҳбарининг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” фармойиши эълон қилиниши мазкур соҳада амалга олиб борилаётган ишларнинг кўлами ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Ушбу фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши ҳамда Жиззах давлат педагогика институти ҳамкорлигида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 

"Эзгу амалнинг катта-кичиги бўлмайди, савоб ишни ҳар ким, ҳар куни ва ерда қилиши керак” деганларидек ҳамкорларнинг навбатдаги борар манзили Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли 29-сонли "Меҳрибонлик уйи” бўлди.

 

Ташриф давомида мурувват уйида тарбияланувчилар учун яратилган шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишилди. Шундан сўнг Жиззах Давлат педагогика институти ўқитувчиси, "Хизмат-беминнат” ўқув-курсларида фаоллик кўрсатган Сардор Ўсаров ташаббуси билан жамланган 150 дан ортиқ дарсликлар, бадиий, маърифий, илмий-оммабоп адабиётлар, ўзбек ва чет эл адибларининг танлаб олинган мумтоз ва замонавий асарлари Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совға қилинди. 

IMG_2998.JPG

 

Мазкур хайрия акциясини ташкил этишдан мақсад ЎзМТДП сайловолди платформасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни соғлом тафаккур, кенг дунёқараш соҳиблари этиб тарбиялаш, шунингдек, ўғил-қизлар ўртасида китобхонлик, мутолаа маданиятини юксалтириш ва ёшларни ахборот ресурс марказларига кенг жалб этишдан иборатдир.

 

Яхши китоб мисли бир хазина. Инсонда китоб ўқишга меҳрни уйғотиш, китобхонлик маданияти болаликдан шаклланиб боради. Жамиятимизда инсонларнинг китобга бўлган ижобий муносабатларини янада юксалтиришга асосланган ҳукуматимизнинг янги қарори халқнинг маънавий бойишига, илм-фан ривожига, ёшлар тарбиясига доир навбатдаги улкан эътиборидир.

 

Улуғбек Мустафаев,
ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши
матбуот котиби dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига