Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Cана : 06-12-2017   /   Жиззах янгиликлари, Саломатлик   /   кўрилди: 348

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши Ёшларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш сектори, Ёшлар қанотининг фаол аъзолари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ҳамкорлигида "Олмазор”, "Жиззахлик”, "Оққўрғонлик” ҳамда "Учариқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ногиронлиги бор ёшлар ва фуқароларнинг ҳолидан хабар олди.

Хусусан, "Жиззахлик” маҳалласидаги Жиззахлик кўчаси 8-уйда истиқомат қилувчи Умиджон Жамолов , "Олмазор” маҳалласи О.Обидов кўчаси 48-уйда яшовчи Шахбоз Нормуродов, Роҳат кўчаси 85-уйда истиқомат қилувчи Сирожиддин Жўрақулов, Жайронли кўчаси 135–уйда яшовчи Моҳидил Пиримқулова, Сарбон кўчаси 66–уйда истиқомат қилувчи Эъзоза Иномова, "Учариқ” маҳалласи Сарбозор кўчаси 22-уйда яшовчи Бунёд Аширқулов, "Оққўрғонлик” маҳалласи Ю.Салимов кўчаси 9-уйда истиқомат қилувчи Одина Хайруллаеваларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб уларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилди.

Тадбир ташаббускорларининг сўзларида давлат ва жамият ҳаётида уларнинг ўрни тенгқурлари сингари тенг эканлиги, юртимизда ногиронлиги бор ёшлар ва фуқароларга ўқиш ёки бирор бир фаолият билан шуғилланишида барча шароит ҳамда имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон ХДП ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ўқув қуроллари, юмшоқ ўйинчоқлар ва ширинликлар улашилди.

АКБАР МАМУРОВ,

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини

ошириш сектори мудири
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!