Ғаллаоролдаги тадбир диний экстремизм ва терроризмнинг салбий иллатларига қаратилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 6 февралдаги мажлиси баёни билан тасдиқланган дастурнинг 1 йўналиши "Диний экстремизм ва терроризмга қарши маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари”нинг ижросини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида тарғибот тадбирлари ва давра-суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Шу каби тадбирлар Жиззах вилоят хокимлиги, ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда ҳудуддаги ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманидаги Лалмикор касб-ҳунар коллежи ва 22-мактабида ўтказилди.

"Диний экстремизм ва терроризмнинг дўсти-лоқайдлик, душмани-огоҳлик! Танлаш эса ўз қўлингда!” мавзусида давра-суҳбатларида қайд этилганидек, инсон шаъни, унинг эркинлиги олий қадрият. Аммо кейинги йилларда гиёҳвандлик, ОИТС, одам савдоси каби иллатлар қаторида диний экстремизм ва терроризм глобал муаммога айланиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда мазкур муаммоларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан орамизда билиб билмай мазкур иллатларнинг домига илиниб қолаётган ўғил-қизлар ҳам минг афсуски йўқ эмас. Айнан шу маънода Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясининг Сайловолди Платформасидан халқимизга ёт ва ёш авлод онги учун зарарли бўлган ғоя ва иллатларнинг салбий таъсиридан ёшларни муҳофаза қилиш мақсадида уларни миллий тикланиш ғояси, миллий маданият ва қадриятларни эъзозлаш руҳида тарбиялаш, эркин фикрлайдиган, ўз қарашларида миллий ғоямизга таянган, ўз хатти-ҳаракати, ҳаёт тарзи билан миллий маънавий қадриятларга, ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғояларига садоқатли ёшларни тарбиялаш каби эзгу ғоя ва мақсадлар ўрин олган.

- Ахборот технологияларининг мислсиз тараққиёти натижасида жаҳондаги глобаллашув жараёни фаоллашмоқда, - дейди ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши девон раҳбари Алишер Арипов. - Ана шундай бир даврда турли йўллар билан юртимизга кириб келаётган ёт ғоялар, экстремистик оқимлардан сақланиш, ўзлигимиз ва манфаатларимизни ҳимоя қилиш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан биридир.

Глобаллашув жараёнида бу иллатлар дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммога айланмоқда. Мазкур иллатлар ортидан манфаат кўраётган айрим кимсалар эса динни бузиб талқин қилган ҳолда динни ниқоб қилиб, бузғунчи ва диний ақидапарастлик ғояларини илгари сурмоқда. Ачинарлиси, бугунги кунда мазкур жиноятларнинг қурбонига айланаётганларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил қилмоқда.

- Юртимизда инсон шаъни ва қадр-қиммати юксак эътиборда. Шундай экан турли ёт ғояларга қарши курашда фуқаролар, айниқса биз ёшлар ҳуқуқий маданиятимизни юксалтиришимиз, шу орқали мазкур муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишимиз муҳим масала, - дейди 22-мактаб ўқувчиси Моҳинур Абдуллаева. -Биз ёшлар эса мазкур иллатларнинг домига тушиб қолмаслик учун ўзимизда мафкуравий иммунитет ҳосил қилишимиз лозимлиги тўғрисида бугун зарур маълумотларга эга бўлдик.

Тарғибот тадбирлари доирасида муҳокама қилинган мавзуларга оид, шунингдек, диний экстремизм ва терроризм каби иллатларнинг мудҳиш оқибатларини ўзида акс эттирган маҳсус видео филъмлар намойиш этилди.

Улуғбек Мустафаев

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига